Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Хижоб ўрамаса ким гуноҳкор

06:19 / 04.12.2021 | Aziza Juraeva | 2054

Ассалому алайкум! Аёллар хижоб ўрамаса оила аъзолари ҳам гуноҳкор бўлади яни отаси, ака укаси, эри, ҳатто ўғли ҳам. Хижоб ўрамаган аёлни оиладаги эркак бу фарз амал эканлигини 3 марта айтиб огоҳлантириши керак кейин бўйнидан гуноҳи соқит бўлади деб эшитдим. Бу қанчалик тўғри?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Тўғри эмас. Мулойимлик ва чиройли йўллар билан тарбия қилиб бораверади, айтиб тушунтираверади.
 Абу Саъид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: 
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сиздан ким бир мункар ишни кўрса, қўли билан қайтарсин, агар қодир бўлмаса, тили билан қайтарсин, агар қодир бўлмаса, дили билан қайтарсин, ана ўша энг заиф иймондир», дедилар».
Бешовларидан фақат Бухорий ривоят қилмаган. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat