Ассалому алайкум! Қилаётган ишингиздан Аллоҳ рози бўлсин. Саволим ноўрин бўлса маъзур тутгайсиз. Мен хорижий институт талабасиман. Аллоҳга шукур, мен яхши ўқийман. Шу сабабли менинг курсдошларим мендан тез-тез ёрдам сўраб туришади. Лекин уларнинг мурожатлари кўпинча уларга хар хил йўллар билан(микронаушник ишлатиб, ўрнига кириб чиқиб) экзамен топширишда ёрдам беришдур. Уларга бу иш яхши эмаслигини эслатаман, чунки бу экзамен қабул қилувчиларни ва ниҳоят, ўзини алдашдур. Мен шу тушунчага таяниб сўровларини қайтараман, лекин бир вақтнинг ўзида уларга раҳмим ҳам келади. Мен тўғри қиляпманми?
Ва алайкум ассалом! Тўғри қиляпсиз. Ёлғон ва алдовга ёрдам бермаслик лозим. Валлоҳу аълам!