Ассалому алайкум Шайх Хазратлари оллох сиздан рози бо'лсиз саволим шундан иборатки бозорда бир ёниздаги шеригингизни таварини сотиб бир мунча фойда ко'рдингиз шу мақулми ё пулни хаммасини тавар эгасига бериш мақулми жавобингиз учун олдиндан рахмат.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Сиз ким бўлиб, сотдингиз? Эгасидан рухсат олиб, у билан фойда олишни келишган бўлсангиз, оласиз. Бошқа ҳолатларда молнинг эгасига фойдани берасиз.