- Ва алайкум ассалом! Динимиз ҳар бир инсонга тааллуқлидир. Кар сақовлар қалбида Аллоҳни ягона Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни барҳақ деб билиши иймон ҳисобланади. Уларни ишораси кифоя қилади. Соғломлар қандай ўқиса шундай ўқийверади, қироатда ҳарфлар чиқмаслиги уларга ҳеч қандай зарари йўқ. Чунки улар узрли ҳисобланишади. Бошқалардан кўра уларни қилган ибодатлари янада қадрлироқ бўлади. Валлоҳу аълам!