Ассалому алайкум! Масжидга бомдод намозини ўқиш учун кирдим. Биринчи саф тўлибди, иккинчи сафда эса ҳеч ким йўқ. Бошқа келаётган намозхонни ҳам кўрмадим. “Сафда ёлғиз намоз ўқиш макруҳ, олди сафдаги бир кишининг елкасига қўлни қўйиш керак”, деб ўқиган эдим, шундай қилдим. У киши бир саф орқага ўтдилар, биринчи сафда очиқ жой қолди. Кейин биринчи ракъат тугагунча яна бошқа намозхонлар ҳам келиб, иккинчи сафга қўшилишди. Иккинчи ракъатга турганимизда, ҳалиги киши биринчи сафдаги жойларига қайтиб олишди. Шу қилинган амаллар тўғри бўлдими ёки бирортамизда хатолик бўлдими? Бераётган жавобларингиз учун раҳмат, Аллоҳ рози бўлсин.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Сиз чекадаги одамни тортишингиз керак эди. Сизларни қилган ишларингиз билан намоз бузилмаган. Валлоҳу аълам!