Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қазо рўза, мустаҳаб

17:38 / 15.01.2019 | 1122
Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, мустаҳабдан кейин закарни учига пахта тиққандан кейин, намоз ўқиётганда ёки таҳорат олаётганда чиқиб кетса таҳорат бузиладими? 2). Мустаҳабдан кейин таҳорат олиб улгурмасдан, ел келса, қайта мустаҳаб қиладими? 3). Зинодан қўрқиб, шаҳватни сўндириш учун жума ва шанбадан (шанбани қўшса ҳам бўладими?) ташқари ҳар куни рўза тутиш жоизми? 4). Рамазон рўзасини вақтида тутилмаганда, қазосини "оҳирги қазо бўлган рамазон рўзасини тутишни ният қилдим, оғзим ёпиқ" деб ният қилинадими? (илтимос устозлар жуда ҳам зарур).

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! 1). Бузилади.

2). Қилинмайди. 

3). Шаҳватни сўндириш учун фақат душанба ва пайшанба куни рўза тутиш кифоя қилмайди. Кетма-кет бир ой рўза тутилганда шаҳват синади. 

4). Бундай ният қилиш ҳам жоиз. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat