- Ва алайкум ассалом! Иброҳим алайҳиссалом Исҳоқ алайҳиссалом тарафидан Бану Исроилга юборилган барча пайғамбарларнинг отаси, бобосидир. Исмоил алайҳиссалом томонидан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бир неча аждодлар силсиласи орқали боболари бўладилар. Ўшанча зурриёдларидан бўлган пайғамбарларнинг, солиҳларнинг ва валийларнинг ҳар бир қилган амалидан у зотга насиба бор. У зот туфайли қанча милиард инсон ҳидоят топган, қиёматгача фарзандларининг сабабларидан яна қанчаси ҳидоят топади. Буларнинг барчасидан у зотга насиба бордир. Фарзандларининг ҳар бир қилган дуоси туфайли ота-боболарнинг мақомлари юксалиб бораверади. Бундан ортиқ барака бўлиши мумкинми? Валлоҳу аълам!