Ўша қорасувлик одам сизга ғирт ёлғон гапирибди. Мен умримда бирор марта «Ҳизбут таҳрир»нинг йўли тўғри деган эмасман. Мен доимо бу ҳизбнинг хатоларини айтиб, тушунтириб ва ёзиб келганман. Бундан бир неча йил олдин «Дин насиҳатдир» деган китоб ёзиб бу масалани батафсил баён қилганман. Шу китобни ўқиган баъзи ҳизб аъзолари ўзларининг хатоларини тушуниб етганини ўзимга кўп марта айтганлар. Сизга ҳам ўша китобни ўқишни тавсия қиламан.