Мени бир қариндошимнинг 15 та моли бор. У киши заводда ишлайди. У яқинда Кореяга кетади ва ҳайвонларини пулини “бир йилда беришга” деб менга сотиб кетмоқчи. Бу жараён қуйидагича бўлади. Ҳозир бир молнинг нархи тахминан 4.500.000, лекин мен пулини 1 йилда беришимни ҳисобга олиб, у молни 5.500.000 дан сотиб олмоқчиман ва пулини Кореядан келганида бермоқчиман. Ҳазрат бу савдоимиз жоизми?