Ассалому алайкум! Християн динидаги одамлар кофирми? Бир домла “улар аҳли китоблар Аллоҳни яккалигини тан олса бўлди жаннатга киради” деди. Ахир улар имон калимасини айтмаган бўлса, бизларга ўхшаб намоз ўқимаса, фарз-суннатни қилмаса, қандай қилиб улар жаннатга кириши мумкин?
2. “Християн қизга уйланса бўлади. Християн аёли черков хонасига бориб ибодатини қилишига қаршилик қилишга хаққи бўлмайди, лекин унга ачиниб Исломни ўргатиш керак бўлади”, деди.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Исломдан бошқа барча диндагиларни куфрда дейилади. Уйланиш борасида аҳли китоб бўлган кофираларга уйланиш жоиз дейилган. Бошқа, яъни будпарастларига уйланиш жоиз эмас. Валлоҳу аълам!