Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қабрга қўйишда тупроққа дам солиш

15:47 / 19.01.2019 | Husan | 4439
Ассалому алайкум! Майит лахатга қўйилганданг сўнг қабр тепасига ким борган бўлса бир ховуч тупроқ олиб(кимдир туф суф дейди, кимдир дуо қилади). Ҳаммаси жамланиб лахадга узатилади ва майит чап ёнига тўкилади. Бирон бир хадисда ёки буни қандай маънолари бор. Аллоҳ рози бўлсин.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Аслида бир ховуч деган нарса йўқ.
Маййит қабрининг бош томонидан уч сиқим тупроқ ташлаши мустаҳабдир. 

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ: أَنَّ رَسُول اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ صَلَّى عَلَى جِنَازَةٍ ، ثُمَّ أَتَى الْقَبْرَ فَحَثَى عَلَيْهِ مِنْ قِبَل رَأْسِهِ ثَلاَثًا. أَخْرَجَهُ أَحْمَدُ  

Абу Ҳурайра розиаллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир маййитга намоз ўқидилар. Сўнгра қабрига келиб, боши томонидан уч сиқим тупроқ ташладилар”.
Аҳмад ривояти.
Аввалгисида مِنْهَا خَلَقْنَاكُمْ яъни, “Биз сизларни ундан яратдик”, иккинчисида وَفِيهَا نُعِيدُكُمْ “Унга қайтарурмиз”, учинчисида эса  وَمِنْهَا نُخْرِجُكُمْ تَارَةً أُخْرَى “Ва сизларни яна бошқаттан ундан чиқарурмиз”, дейди.
Бу Тоҳа сураси 55-оятидаги жумлалар бўлиб, оятнинг тўлиғи қуйидагича: 

مِنْهَا خَلَقْنَاكُمْ وَفِيهَا نُعِيدُكُمْ وَمِنْهَا نُخْرِجُكُمْ تَارَةً أُخْرَى  

“Биз сизларни ундан (ердан) яратдик, унга қайтарурмиз ва (қиёмат кунида) сизларни яна бошқаттан ундан чиқарурмиз”. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat