Ассалому алайкум! Аллоҳни динига хизмат қилмасдан, Аллоҳни рози қилса бўладими?
Ва алайкум ассалом! Аллоҳ фарз қилганларни бажарсангиз, ҳаром қилганлардан қайтсангиз, бирортасини илм ўргатмасангиз ҳам, масжидда имом бўлмасангиз ҳам Аллоҳнинг розилигини топса бўлади. Буларнинг ҳаммаси учун иймон шарт. Валлоҳу аълам!