Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Бемор одам таяммум қилиб номоз ўқиса бўладими?

20:44 / 12.09.2018 | Nargiz | 2916
Ассалому аликум! Мен беш вақт намозни кўп бўлмади бошлаганимга. Эшитишм бўйича бемор одам таяммум қилиб номоз ўқиса бўлади деб эштдим. Менда битта оёғимда артрит касаллиги бор. Мен таяммум қилиб намоз ўқисам таҳоратга ўтадими?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Яра ва чечак касаллиги учун таяммум қилишнинг ҳукми
Савол: Бирор кишининг қўли ё оёқларида қўтир ё чипқон бўлса ва сув зарарли бўлса, у киши таҳорат ё ғусул ўрнига таяммум қила оладими?
Жавоб: Агар таҳорат аъзолари (юз, икки қўл, икки оёқ)дан аксариятига яра тошиб кетган бўлса, таяммум қилишга рухсат берилган. Акс ҳолда соғлом аъзоларини ювиб, яраларига масҳ тортади. Ғусулда ҳам ушбу ҳукм мавжуд. Лекин, ғусулда аъзоларнинг адади ўрнига баданнинг ўлчовига эътибор қаратилади. Агар баданининг яримидан зиёдаси яра бўлса, таяммум қилади. Агар баданининг ярми ё камроқ қисми яра бўлса, яра жойларини масҳ қилади.  Соғлом аъзоларни юваётганда жароҳатланган аъзоларга сув етиш хавфи бўлса ё сув жароҳатланган аъзоларни сувдан сақлашни иложи бўлмаса, соғлом аъзолар ҳам шикастланган аъзолар ҳукмида бўлади (Аҳсанул фатаво. Ж II. Б. 58, Раддул муҳтор. Ж I. Б. 237).
Масала: Агар яра ё бинт устига масҳ тортиш мумкин бўлмаса, таяммум қилиш дуруст (Фатаво дорул улум. Ж I. Б. 246, Раддул муҳтор. Ж I. Б. 258).
Масала: Агар икки қўлда чипқон бўлса ва унга сув тегиши зарарли бўлса, таяммум қилиш дуруст. Агар бирор таҳорат олдириб қўядиган киши бўлса, таяммум қилиш ихтилофлидир. Рожиҳ ва эҳтиётлироғи таяммумни жоиз эмаслиги (Аҳсанул фатаво. Ж II. Б. 56, Раддул муҳтор.Ж. I. Б. 238).
Масала: Бутун юзда ҳусун бузар бўлса ва уларда қон, йиринг бўлса, сув теккандан сўнг ҳусунбузарлардан қон чиқса, шу даражада машаққат бўлсаки, масҳ қилиш ҳам мумкин бўлмаса, бас бундай вақтда таяммум қилишга рухсат берилади (Оп ке масаил. Ж. III. Б. 65, Тафсилу мазоҳиру ҳаққ. Ж. I. Б. 275).
Масала: Бир кишини баданинг ярмидан кўп қисми яра ё чечак бўлса, ювиниш вожиб бўлмайди. Бундай вақтларда таяммум қилинади (Беҳишти зивар. Ж. I. Б. 67, Муния. Б. 22).
Масала: Баданнинг баъзи-баъзи қисмига яра тошган ё чечак чиққан бўлса, таяммум қилиш жоиздир. Тананинг баъзи-баъзи жойига яра тошмай, балки ярмидан кўпроғига яра чиқса, ғусул ўрнига таяммум қилинади. Соғлом аъзоларни ювиш шарт эмас. Агар тўрт аъзодан фақат биттаси соғлом бўлса, таҳорат ўрнига таяммум қилиш жоиз. Соғлом аъзони ювишга зарурат йўқ. Масалан, юзи соғлом, лекин қўли, оёғи ва бошида яра бор бўлса, таҳорат ўрнига таяммум қилади. Юзини ювиш зарур эмас. Шунингдек, қўл, оёқ ва юзда яра бўлса, лекин боши соғлом бўлса, таяммум қилиш жоиз. Бу ўринда ҳам бошга на масҳ тортади, на ювади.
Қоида: Таҳорат аъзоларида адад эътибордир. Шу боис бир ё икки аъзо жароҳатланса, таҳорат олиш лозим. Бу ҳолда соғлом аъзолар ювилиб, шикастланган жойларга масҳ тортилади. Агар уч аъзо жароҳатланган бўлса, таҳорат ундан соқит бўлади ва таҳорат ўрнига таяммум қилади. Шу билан бир қаторда соғлом аъзони ҳам ювмайди. Ғусулда аъзолар сонига эмас, аксинча ўлчовга эътибор қаратилади. Агар танани ярмидан кўпини ювиш зарарли бўлса, таяммум жоиз. Аксинча бўлса, яъни танани аксарияти соғлом бўлиб, қолган қисми жароҳатланган бўлса, соғлом жойларини ювиб, жароҳатланган жойларига масҳ тортади. Демак, ғусулда аъзолар сонига эътибор берилмайди.
Қаранг! Синасидан оёғигача яра бўлса, таяммум қилиш жоиз. Ваҳолангки, бу ўринда соғлом аъзолар (қўл, бурун, бош, қулоқ ва бошқалар) аксариятни ташкил қилади. Икки қўлни сувга солиш ва улар ёрдамида бошқа аъзоларни ювиш қатъиян мумкин бўлмаса, бундай ҳолатда таяммум қилинади. Албатта бу ўринда бошқа кишидан таҳорат қилдириб қўйиш учун ёрдам олиш яхшироқ. Тананинг соғлом қисмини ювиш, жароҳатланган жойларга зарар етказса, бас таяммум қилиш жоиз. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat