- Ва алайкум ассалом! Аввало унга насиҳат қилиш, “акс ҳолда барчага айбингизни ошкор қиламиз” дейиш керак эди. Шунда у ҳақиқий насиҳат ҳисобланар эди. Ҳозирги иши уни шарманда қилиш бўлибди. Аслида, бир инсон гуноҳда давом этаверса қаралади, гуноҳ фақат ўзига тегишли бўлиб масалан ароқ ичиш, намоз ўқимаслик каби бўлса ўзгаларга изҳор қилишга ҳожат йўқ. Зарари ўзидан ташқари бошқаларга ҳам тегадиган бўлса жамиятни ундан огоҳлатирилади. Уни зараридан тийишга ҳаракат қилиш керак. Валлоҳу аълам!