Ассалому алайкум! Устоз, Ислом учун хизмат қилаётганлар барчага, шу жумладан сизга ҳамхайрли ишларингизда Аллоҳ таоло мададкор бўлсин.
Устоз саволларим қуйидагича: 1. Бир элга таниқли бўлган, домла амру маъруфида, Фотима онамиз розияллоҳу анҳа ва Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам тўғриларида бир ҳадис бор деб қуйидагиларни айтганди: "Фотима онамиз бир куни Аллоҳ таолога қуйидагича дуо қилаётган эканлар: Эй Раббим отам ҳурматлари ҳаққи бизга ёрдам бер, деб турганларида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи вассалам буни эшитиб қолиб, эй Фотима нега ўзинга яқин бўлган Аллоҳ таолони, ўртага мени қўшиб, ўзингдан узоқлаштираяпсан ,дебдилар". Шундай ҳадис борми, агар бундай ҳадис бўлмаса, Пайғамбармиз соллаллоҳу алайҳи васалламни ёки бошқа авлиёларни васила қилишлик мумкин эканлиги тўғрисида саҳиҳ ҳадислар мавжудми? 2. Киши қилган хайрли ишларини васила қилиб дуо қилишлиги бошқа василасиз қилинган дуолардан афзалми?
– Ва алайкум ассалом! Сиз зикр қилган ҳадис борлиги менга маълум эмас. Ўзининг дуоси ўтмай ноилож қолган одам васийла қилади. Буни яқинда батафсил баён қилинди. Топиб ўқинг.