Ассалому алайкум! Устозлар, фарз намозидаги ракатларда бир хил зам сура ўқиса савоб камайадими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Фақат битта сурани биладиган одамга яна бошқасини ёдлагунича зарари йўқ. Кўпроқ сурани биладиган киши шундай қилса макруҳи танзихий ишни қилган бўлиб, савоби бироз камаяди. Валлоҳу аълам!