Ассалому алайкум! Ёшим 35 да. Мен 1 йилдан буён намозларимни ўтириб ўқияпман, сабаби ўтган йили ёздан бошлаб оёғим совқотиб қақшаб оғрий бошлади, намозда ҳар ўтириб турганимда қисирлаб овоз чиқаради ва бу оғриқ кучайиб кетаверди, лекин ҳали ёшман, соғлом инсондек кўчаларда юраман, ҳудди ҳамма соғлом инсон яшагандек яшайман, яни оғриқ туфайли бир жойда ўтириб қолганим йўқ. Яқинда яна одатдагидек ўқишга ҳаркат қилиб кўрганидим яна намозда оёғим қарсиллаб оғриқ кучайиб кетди. Ўшандан бери ўтириб ўқияпман яна. Саволим шу ҳолатда намозни ўқишим тўғрими? Чунки оёғимдаги бу қарсиллаш йўқолмаяпти. Кейинроқ бу намозларимни қазосини ўқийманми?
– Ва алайкум ассалом! Шифокорга мурожаат қилинг. Муаммо нимада эканлигини аниқланг. Шифокор билан маслаҳат қилиб, даволанинг. Агар туриб ўқиш зарар деса, тузалгунингизча ўтириб намоз ўқисангиз бўлади. Валлоҳу аълам!