Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Турли саволлар

21:55 / 27.01.2019 | Muniraxon | 4115

Ассалому алайкум! 1. Аёллар бошини шишириб олишлари харом эканлигини биламан. Хижобли қизлар рўмол тагидан макаронка тақишади. У хам харомми? 2). Кийимга выделения тегса, ўша кийимда намоз ўқиса бўладими? 3). "Банда керак бўлса хаёлидаги нарса учун хам жавоб беради" деган маънодаги хадис ёки хадиси қудсий борми? 4). Жааннатда юқори ва қуйи даражалар бўлар экан. Айтингчи, қуйи даражадаги инсон хам Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан учраша оладими? 5). Намоз тўлиқ адо бўлиши учун пешона очиқ у ерда хеч нима бўлмаслиги керак. Хижоб ўраган қизларимиз эса сочлари кўринмаслиги учун рўмол тагидан шапка кийишади. Табиийки, у пешонани бир қисмини ёпиб туради. Бунинг хукми қандай? Бу холатда намоз тўлиқ адо этилган бўладими? Жавоблар учун олдиндан раҳмат.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! 1). Сочи бошидан юқори бўлиб кетмаслик керак.
2). Кийимга выделения теккан жойининг миқдори пиёланинг орқа томонидан катта миқдор жойга ёйилса у кийим билан намоз ўқилмайди. Ҳозирда аёллар орасида выделения таҳоратни кетказмайди деган гап пайдо бўлибди. Бу нотўғри гап.
3).  Одатда васваса тўрт қисмга бўлинади.
Биринчиси, ақийдага тегишли бўлиб, шайтон Аллоҳ таолонинг зоти , охират , қазои-қадар борасида турли васвасаларни қилади. Ушбу васваса ҳақида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “ Қачонки эътиқодингизни тўғри қилар экансиз бундай васваса ва хаёлларни қалбингизга келишига иншааллоҳ жавобгарлик бўлмайди ва бу хаёллар сабаб инсон кофирга ҳам айланмайди. “ дедилар. Баъзи кишилар қалбига шундай хаёллар келганида ўзини шайтон ёки кофир бўлиб қолдиммикан,  деб ўйлайди. Ундай эмас . Модомики инсон эътиқод қилиш керак нарсаларга эътиқод қилар экан, тили ва амали орқали мўъмин киши бажариши керак бўлган амалларни қилар экан қалбга келган васваса туфайли тушкунликка тушмаслиги керак.
Иккинчиси, фисқи-фужур гуноҳ ишларни қилиш васвасаси ва хаёли. Инсон қалбига бирор гуноҳ ишни қилиш хаёли келса табиати унга моил бўлиб ўша ишни қилишга ундаса , модомики унга амал қилиб қўймас экан, иншааллоҳ жавобгарликка тортилмайди. Шу ўринда бир гуноҳ ишни қилишни ирода қилиш деган нарсани шарҳлаб ўтсак. Ирода қилиш беш босқичда бўлади.
1.Бир бор хаёлга келдию кетди. Бундай васваса “ ҳожиз” деб номланади.
2.Бир хаёл қайта-қайта келавериши.Уни “ҳотир “ дейилади.
3.Хаёлга келди , уни қандай бажаришни тасаввур ҳам қилди, буни “ҳадисуннафс” дейилади.
4.Тасаввурдан олдинга силжиб , уни қилишга ирода қилди. Лекин уни бажаришга азму қарор қилгани йўқ. Уни “ҳамм” дейилади. Бу ҳамм гуноҳ эмаслигига Аллоҳ таоло Қуръони каримда Юсуф сурасида айтиб ўтган.
5.Ўша гуноҳ ишни қилишга юз фоиз азму қарор қилди. Уни “азм” дейилади.
Фуқаҳолар ушбу беш босқичдан тўрт босқичга жавобгарлик йўқ. Шунчалик даражага борган кишини гуноҳкор дейилмайди. Бешинчи босқичга ўтган киши гуноҳкор ҳисобланади. Лекин ўша гуноҳга қўл урган кишича гуноҳкор бўлмайди” деганлар. Аллома Шаббир Аҳмад Усмоний :” Менинг таҳқиқотимга мувофиқ васвасанинг азм даражаси ҳам афув қилингандир. Гуноҳ даражасида бўлган гуноҳни қилишни ирода қилиш азму қарордан ҳам юқори босқичга кўтарилиб, ўша гуноҳни қилишга ҳарис бўлиш даражасидир. Бугунги кун тили билан айтилганда гуноҳни қилишга ҳарис бўлиш ўша гуноҳни қилиш режасини тузиб, ишга киришганликка айтилади.
4). Буни Аллоҳ таоло билади.  
5). Жоиз. Чунки бурун билан пешона текканидаги қисм кифоя қилади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat