Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Муҳри нубувват (Пайғамбаримиз алайҳиссал

00:00 / 19.03.2011 | eski savollar | 2818
Ассалому алайкум! Ҳазратим, илтимос. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муҳрлари, яъни муҳри нубувват ва у муборак муҳр ёзувлари ҳақида тўлиқ маълумот берсангиз ?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Муҳри нубувват ва муҳр ёзуви бошқа-бошқа нарсалар. Ёзув қўлга тақадиган узукларида бўлган. Бу ҳақда бир неча дақийқа олдин маълумот бердим. Топиб ўқинг. Муҳри нубувват эса, У зотнинг муборак таналаридаги аломат бўлган.Соиб ибн Язид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Холам мени Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига олиб бориб:«Эй Аллоҳнинг Расули, менинг синглимнинг ўғлининг дарди бор», деди. Бас, у зот менинг бошимни силадилар ва менга барака тилаб дуо қилдилар. Сўнгра у зот таҳорат қилдилар. Мен у зотнинг таҳорат сувларидан ичдим. Кейин орқа томонларига ўтиб икки кураклари орасидаги, худди қора уйнинг тугмаларига ўхшаш муҳрларига назар солдим».Икки шайх ва Термизий ривоят қилган.Жобир ибн Самура розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг орқа томонларида кабутарнинг тухумидек муҳрни кўрдим».Муслим ва Термизий ривоят қилган. Термизийнинг лафзида:«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг икки кураклари орасидаги муҳр—кабутар тухумига ўхшаш қизил ўсимта эди», дейилган.Осимдан, у Абдуллоҳ ибн Саржисдан ривоят қилинади:«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни кўрдим ва у зот билан бирга нон ва гўшт ёки сарийд едим». Осим:«Мен унга, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам сенга истиғфор айтдиларми?» дедим. «Ҳа. Сенга ҳам», деди ва «Гуноҳинг учун ва мўминлару мўминалар учун истиғфор айт» оятини тиловат қилди-да, сўнгра айланиб ортларига ўтдим. Кейин чап кураклари юқорисидаги муштдек нубувват муҳриларига назар солдим. Унинг устида қизил тошмалар бор эди», деди.Муслим ривоят қилган.Шарҳ: Ушбу ривоятларда Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламнинг аввалги самовий китобларда зикри келган пайғамбарлик аломатларидан бири– нубувват муҳрилари ҳақида ҳар ким ўз кўрганини ривоят қилмоқда. Арабчада «хотимин нубуввати» дейиладиган бу аломат Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг чап куракларининг устки қисмидаги кабутар тухумидек келадиган ўсимта эди. Унинг устида баданга тошадиган қизил рангдаги тошма бор эди. Кўпчилик, хусусан, аввалги самовий китоблардаги охир замон пайғамбари ҳақидаги маълумотлардан хабардор кишилар у зотнинг нубувват муҳриларини кўриб иймонга келишган.

Топ рейтинг www.uz Openstat