Ассалому алайкум! Олти кун олдин аёлим билан телефонда жанжаллашиб қолиб, бир хафта ичида менга тел қилсанг ёки смс ёзсанг жавоб дегандим. Бугун шу нарсани унутиб менга расм жўнатибди ва биров билан ёзишганини хам "переслатъ" (ўзбекчасини тополмадим, узр) қилибди. Бизнинг ўртамизда талоқ тушадими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Тушган. Ҳар қандай жазоламоқчи бўлсангиз ҳам талоқни аралаштирманг. Валлоҳу аълам!