Ассалому алайкум! 2016-йил 25-июл куни унаштирилган қизимнинг ота-боболари оламдан ўтдилар. Никоҳ тўйимиз 30-июлда эди. Уйдагиларим тўй қиламиз дeб турибдилар, лeкин қиз томондагилар бир оз қарши бўлиб турибдилар. Уйдагиларимга нима дeб тушунтиришни билолмай турибман. Илтимос маслаҳат бeринг.
Ва алайкум ассалом! Яхши ишни кечиктирмаслик керак. عَنْ حُمَيْدِ بْنِ نَافِعٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: أَخْبَرَتْنِي زَيْنَبُ بِنْتُ أَبِي سَلَمَةَ بِهَذِهِ الْأَحَادِيثِ الثَّلَاثَةِ قَالَتْ: دَخَلْتُ عَلَى أُمِّ حَبِيبَةَ زَوْجِ النَّبِيِّ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم حِينَ تُوُفِّيَ أَبُوهَا أَبُو سُفْيَانَ، فَدَعَتْ بِطِيبٍ فِيهِ صُفْرَةٌ خَلُوقٌ أَوْ غَيْرُهُ، فَدَهَنَتْ مِنْهُ جَارِيَةً، ثُمَّ مَسَّتْ بِعَارِضَيْهَا، ثُمَّ قَالَتْ: وَاللهِ مَا لِي بِالطِّيبِ مِنْ حَاجَةٍ، غَيْرَ أَنِّي سَمِعْتُ رَسُولَ اللهِ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم يَقُولُ عَلَى الْمِنْبَرِ: لَا يَحِلُّ لِامْرَأَةٍ تُؤْمِنُ بِاللهِ وَالْيَوْمِ الْآخِرِ تُحِدُّ عَلَى مَيِّتٍ فَوْقَ ثَلَاثِ إِلَّا عَلَى زَوْجٍ أَرْبَعَةَ أَشْهُرٍ وَعَشْرًا. قَالَتْ زَيْنَبُ: ثُمَّ دَخَلْتُ عَلَى زَيْنَبَ بِنْتِ جَحْشٍ حِينَ تُوُفِّيَ أَخُوهَا، فَدَعَتْ بِطِيبٍ فَمَسَّتْ مِنْهُ، ثُمَّ قَالَتْ: وَاللهِ مَا لِي بِالطِّيبِ مِنْ حَاجَةٍ، غَيْرَ أَنِّي سَمِعْتُ رَسُولَ اللهِ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم يَقُولُ عَلَى الْمِنْبَرِ: لَا يَحِلُّ لِامْرَأَةٍ تُؤْمِنُ بِاللهِ وَالْيَوْمِ الْآخِرِ تُحِدُّ عَلَى مَيِّتٍ فَوْقَ ثَلَاثٍ إِلَّا عَلَى زَوْجٍ أَرْبَعَةَ أَشْهُرٍ وَعَشْرًا، قَالَتْ زَيْنَبُ: سَمِعْتُ أُمِّي أُمَّ سَلَمَةَ تَقُولُ: جَاءَتِ امْرَأَةٌ إِلَى رَسُولِ اللهِ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم فَقَالَتْ: يَا رَسُولَ اللهِ، إِنَّ ابْنَتِي تُوُفِّيَ عَنْهَا زَوْجُهَا وَقَدِ اشْتَكَتْ عَيْنَهَا أَفَنَكْحُلُهَا؟ قَالَ: لَا، ثُمَّ قَالَ: إِنَّمَا هِيَ أَرْبَعَةُ أَشْهُرٍ وَعَشْرٌ، وَقَدْ كَانَتْ إِحْدَاكُنَّ فِي الْجَاهِلِيَّةِ تَرْمِي بِالْبَعَرَةِ عَلَى رَأْسِ الْحَوْلِ، قَالَ حُمَيْدٌ قُلْتُ لِزَيْنَبَ: وَمَا تَرْمِي بِالْبَعَرَةِ عَلَى رَأْسِ الْحَوْلِ؟ فَقَالَتْ: كَانَتِ الْمَرْأَةُ إِذَا تُوُفِّيَ عَنْهَا زَوْجُهَا دَخَلَتْ حِفْشًا وَلَبِسَتْ شَرَّ ثِيَابِهَا، وَلَمْ تَمَسَّ طِيبًا وَلَا شَيْئًا حَتَّى تَمُرَّ بِهَا سَنَةٌ، ثُمَّ تُؤْتَى بِدَابَّةٍ حِمَارٍ أَوْ شَاةٍ أَوْ طَيْرٍ فَتَفْتَضُّ بِهِ، فَقَلَّمَا تَفْتَضُّ بِشَيْءٍ إِلَّا مَاتَ، ثُمَّ تَخْرُجُ فَتُعْطَى بَعَرَةً فَتَرْمِي بِهَا، ثُمَّ تُرَاجِعُ بَعْدُ مَا شَاءَتْ مِنْ طِيبٍ أَوْ غَيْرِهِ. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ Ҳумайд ибн Нофеъ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Менга Зайнаб бинту Абу Салама ушбу уч ҳадиснинг хабарини берди. У: «Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг жуфти ҳалоллари Умму Ҳабибанинг олдиларига отаси Абу Суфён вафот этган пайтда кирдим. У сариқ рангли аралаш ёки бошқа хушбўй нарса келтиришларини сўради. Ундан бир қизчага суртиб кўрди-да, кейин ўзининг икки юзига суртиб туриб, «Аллоҳга қасамки, ҳозир хушбўй нарса суртадиган ҳолим йўқ, аммо Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг минбардан туриб, «Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган аёл учун бирор маййит учун уч кундан ортиқ аза тутиши ҳалол эмас. Фақат эрига тўрт ою ўн кун тутади», деганларини эшитган эдим», деди». Зайнаб яна деди: «Кейин Зайнаб бинту Жаҳшнинг олдига акаси вафот этган пайтда кирдим. У хушбўй нарса опкелтирди ва ундан суртди. Сўнгра: «Аллоҳга қасамки, хушбўй нарса суртадиган ҳолим йўқ, лекин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг минбарда туриб, «Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган аёлга бирор маййит учун уч кундан ортиқ мотам тутиши ҳалол эмас. Фақат эрига тўрт ою ўн кун тутади», деганларини эшитган эдим». Зайнаб яна деди: «Онам Умму Саламанинг «Бир аёл Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб: «Эй Аллоҳнинг Расули, қизимнинг эри вафот этди. Унинг кўзи оғриб қолди, сурма суртса, майлими?» деди. «Йўқ», дедилар ва сўнгра: «Албатта, у (мотам) тўрт ою ўн кундир. Батаҳқиқ, жоҳилият даврида ҳар бирингиз бир йилдан сўнг тезак отар эдингиз», дедилар», деганини айтдилар. Ҳумайд айтади: «Зайнабга: «Бир йилдан сўнг тезак отар эдингиз» дегани нима?» дедим. У: «Эри ўлган хотин тор уйга кириб, энг ёмон кийимларини кийиб ўтирар эди. Бир йил ўтгунча хушбўй ҳам, бошқа нарса ҳам суртмай, шундай ҳолда ўтирар эди. Сўнгра унинг олдига бир жонивор – эшакми, қўйми ёки қушми, келтирилар эди. Сўнгра у ўшанга олдини артар эди. Кўпинча у олдини артган нарса ўлар эди. Сўнг ташқарига чиқар, унга тезак берилар, у эса ўша тезакни отар эди. Шундан кейингина унга ўзи хоҳлаган хушбўйми ёки бошқа нарсами, суртиш мумкин бўлар эди», деди». Бешовлари ривоят қилганлар. Шарҳ: Ушбу ривоятда исми зикр қилинаётган Зайнаб бинту Абу Салама розияллоҳу анҳо Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўгай қизлари, Умму Салама онамизнинг олдинги эрлари – Абу Салама розияллоҳу анҳудан бўлган қизларидир. Зайнаб бинту Абу Салама розияллоҳу анҳо ўз замонларининг энг фақиҳ кишиларидан бўлган. Ушбу ривоятдан олинадиган фойдалар: 1. Аёл киши эрига тўрт ою ўн кун мотам тутиши. 2. Аёл киши эридан бошқа қариндошларига уч кун мотам тутиши. 3. Уч кундан сўнг хушбўй нарса сепибми, бошқа бир зийнат нарса қилибми, мотамдан чиққанини билдириб қўйиши зарурлиги. 4. Мотам пайтида сурма суртиш ҳам мумкин эмаслиги. Шунга ўхшаш бошқа пардоз-андоз ишлари ҳам мумкин эмас. 5. Жоҳилият даврида мотамнинг муддати бир йил бўлганлиги. Унда аёл тор ва қоронғи хонага кириб, энг ёмон кийимларни кийиб, ўзига ҳеч нарса теккизмасдан, кир-чир, ифлос бўлиб ўтириши. Бир йил ўтгандан сўнг барча ёмонликлар шунга ўтсин, деб, аёлнинг олдига бир ҳайвонни олиб киришлари. Аёл унга фаржини артиши. Ундаги ифлослик ва сассиқлик таъсиридан ҳайвон ўлиб қолиши. Кейин эса ифлослик билан хайрлашиш рамзи сифатида аёлга тезак оттиришлари. Жоҳилият нима бўлса ҳам, жоҳилиятдир. Бўлмаса қайси ақл билан шу ишларни қилиш мумкин? Ҳозирги жоҳилият ҳам аввалгисидан қолишмайди. Энди исломий мотам билан танишиб чиқайлик. Мотам аёл кишининг эри ўлганда тўрт ою ўн кун, яқин қариндоши ўлганда уч кун пардоз-андоз ва зийнат нарсаларни қилмай туришидан иборатдир. Бундан бошқа ҳеч нарса мотамга кирмайди. (“Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан). Валлоҳу аълам!