Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Мастер кард карталаридан фойдаланиш

19:20 / 30.01.2019 | Dilshodjon | 1941
Ассалому алайкум! Мен Мастер кард пластик картам орқали чет эл савдо сайтларидан кийим кечак ва маҳсулотлар сотиб оламан. Харид қилган вақтимда банк қарз тариқасида пластик картамдан маҳсулот нархини ечиб олади. Ойлик харидларимни 1 ойдан сўнг тўлаш учун хабар юборади. Бир ойлик хар бир қилган харидларимдан ўша банкка харидимни 0.195 миқдорида солиқ қўшиб тўлашим керак экан. Бу рибоми? Агар рибо бўлса харид қилиб олган маҳсулотларимдан фойдаланишим мумкин эмасми?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Картада пул қолмаган вақтда банк қарзга пул бериб туради. Кейин уни ишлатилса муддат ўтгандан кейин фоизга қарзни банк қайтариб олади.
Бу мутахассиснинг жавоби эди. Агар шундай бўлса сиз судхўрлик билан шуғулланган бўлиб қоласиз. Олиб қўйган бўлсангиз нарсалардан фойдаланиш жоиз. Қилган ишингиз эса энг оғир гуноҳ. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat