Ассалому алайкум шайх ҳазратлари! Саволим Саудияда имомлар Қуръони Каримни ўқишда 4 алиф чўзиш лозим жойларда баъзиларини тўғри чўзиб баъзиларини эса 2 алиф чўзиб ўқишмоқда. Бу тўғри бўладими? 2. Карийм ва Ҳакийм исмлар Аллоҳникими ёки бандага исм қилиб қўйса бўладими?
– Ва алайкум ассалом! 1. Тажвид қоидасига хилоф бўлса, қандай қилиб тўғри бўлади?!
2. Мазкур икки исм Аллоҳнинг гўзал исмларидан ва бу сифатлар билан бандани хам номласа бўлади. Аммо хаммасидан яхшиси исм қўйиладиган бўлса, Абдул Карийм ва Абдул Ҳакийм дейилса яхши бўлади.