Ассалому алайкум! Ёшим 29 да тахминан бундан 10 йил олдин фахш фильм кўришни бошлаганман. Яна неччи йил бўлди анигини билмиман фахш фильм кўрганда жинсий эхтиёжимни қондирганман бу йиллар давомида ризқимдан барака кўтарилди соғлигимда хам муаммо бўлди. Мана 1.5-2 йилдирки гунохларимга астойдил тавба қилдим у ишларимга яни фахш фильм кўриш ва эхтиёжимни суний қондиришга бошқа қайтмадим (аёллар билан зино иш қилмаганман) саволим шундан иборат 2 йилдан бери совчилик қилиб уйланиш учун қиз истаяпмиз қиз тарафга шу айбимни айтишим шартми ёки тавба қилганман иншааллох у ишга қайтмайман дейишни ўзи етарлими? Бўлажак қуда тарафга айбимни айтайми ёки йўқ?
– Ва алайкум ассалом! Фаҳшга назар солиш ҳаром. Сиз олдин ўтган гуноҳларингиз учун астойдил тавба қилинг. Истиғфор айтинг. Гуноҳни ошкора қилиш эмас, беркитиш керак. Аммо бунинг асорати ўлароқ жинсий заифликка чалинган бўлсангиз буни бўлажак оилангизга айтишингиз шарт. Айтмай уйланишингиз унинг ҳаққига хиёнат бўлади. Валлоҳу аълам!