Ассалому алайкум! Ҳурматли Устозлар, ҳозирги кунда кўпчилик иш билан намозни бирга боғлай олмайди, айримларда ишхонадиги рахбарият йўл қўймайди, айримларда жисмоний имкони йўқ, яъни иш пайтида намоз ўкишга иши йўл қўймайди, жойида ўтириши керак, бўш вакти йўқ. Саволим шундан иборатки шу холатда қандай йўл тутиш керак? Ишдан бўшаб ўз вақтида ибодат қилишга имкон бўлган иш қидиришми ёки кечки пайт уйга қайтганда қазо намозини ўқишми, агар ўз вақтида ибодат қилишга имкони бор ишни топа олмаса қандай йўл тутиши, шу холатларда нима қилса тўғри бўлишини айтсангизлар. Раҳмат.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Аллоҳ таоло инсонни тоқатидан ташқари нарсага буюрмайди. Инсон астойдил Аллоҳ таолодан сўраса ҳар қандай жойда ҳам намозга имконият яратиб қўяди. Ҳеч бўлмаса фарзини ўзини ҳам ўз вақтида адо қилиш шарт. Валлоҳу аълам!