Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Аҳли китобга уйланганлар

00:00 / 25.03.2011 | eski savollar | 2296
Шайх ҳазратлари! Аҳли китобга уйланган бирор бир саҳобий, тоъбеин, таъба тоъбеин, олим ёки умуман Ислом оламида машҳур бўлган одам борми?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Аллоҳ таоло: «Бугунги кунда сизларга пок нарсалар ҳалол қилинди. Китоб берилганларнинг таоми сиз учун ҳалолдир. Сизнинг таомингиз улар учун ҳалолдир. Мўминаларнинг афифалари ва сиздан олдин китоб берилганлардан бўлган афифалар ҳам», деган.Шу ҳукмга биноан, баъзи саҳобаи киромлар ҳам аҳли китоб–масиҳий ва яҳудий аёлларга уйланганлар. Ҳазрати Усмон розияллоҳу анҳу Ноила бинти Фироза ал-Калбия исмли масиҳий аёлга уйланганлар. У аёл кейин Ҳазрати Усмон билан яшаб туриб мусулмон бўлган. Ҳузайфа розияллоҳу анҳу ҳам мадоинлик яҳудий аёлга уйланганлар.Чунки масиҳий ва яҳудий динидаги аёллар ҳам Аллоҳга, илоҳий китобга, Пайғамбарларга, қиёматга, ўлгандан кейин қайта тирилишга, ҳисоб-китобга ва шунга ўхшаш бошқа нарсаларга иймони бор бўлади. Бу маънолар уни бошқалардан кўра Исломга яқинлаштиради. Шунинг учун мусулмон эри билан яхшиликда яшаши мумкинлиги умид қилинади.Шу билан бирга, барча мазҳаблар бўйича ҳам бундоқ никоҳ макруҳ ҳисобланади.Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу ҳам ўз даврларида аҳли китоб аёлларга уйланган кишиларга уларни талоқ қилишни амр қилганлар. Кишилар нима, уларга уйланиш ҳаромми, деб сўрашганида «Йўқ, лекин мен улардан бузуқларига кўнгил бериб кетишингиздан қўрқдим», деганлар.Дарҳақиқат, муслималарни қўйиб масиҳий ва яҳудийларга уйланишда катта ижтимоий, миллий ва диний зарарлар бор, дейдилар уламоларимиз. Ғайридин аёлга уйланиш Ислом жамияти ичига бегона унсурни олиб кириш билан баробардир. Ундоқ хотинлар эрларини йўлдан уриб диндан чиқаришлари осон. Жамиятдаги бошқа аёлларга ҳам ёмон таъсир ўтказадилар. Болалар тарбиясида ҳам салбий оқибатлар келтириб чиқарадилар. Энг ёмон тарафларидан бири Ислом жамиятидаги сир-асрорларни ўз юртига, элига олиб боради.

Топ рейтинг www.uz Openstat