Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Дин

20:19 / 11.04.2018 | на все 100? только мама! | 2425
Ассалому алайкум! Мени бошка миллатга тегишли танишларим бор. Улар ўзларини "агноист" деб билишади. Яъни улар Худо битталигига ва охиратга ишонишади, лекин хеч бир динга итоат қилишмайди ҳам ибодат ҳам қилишмайди. Баъзан Яратган ҳақида фикр юритишади, аммо Ислом, Қуръони, Таврот ёки Инжилга қизиқишлари ҳам йўқ. Бу иснонларни қандай номлаш мумкин ва уларни қандай тақдир кутади уларга қандай ёрдам бериш лозим?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ваалайкум ассалом! Аллоҳга, фаришталарига, китобларига пайғамбарларига, охират кунига, яхшилик ва ёмонлик Аллоҳдан эканлигига ва ўлимдан кейин қайта тирилишга ҳамда Аллоҳ фарз қилганларнинг фарзлигига ҳаром қилганларнинг ҳаромлигига иймон келтиришлари шарт. Булардан бирортаси топилмаса уларни мўмин дейилмайди. Оқибатлари ҳам мўминларнинг оқибатидан бошқа бўлади. Аллоҳ таоло “Оли Имрон” сурасида марҳамат қилади: 

 إِنَّ الدِّينَ عِندَ اللّهِ الإِسْلاَمُ وَمَا اخْتَلَفَ الَّذِينَ أُوْتُواْ الْكِتَابَ إِلاَّ مِن بَعْدِ مَا جَاءهُمُ الْعِلْمُ بَغْيًا بَيْنَهُمْ وَمَن يَكْفُرْ بِآيَاتِ اللّهِ فَإِنَّ اللّهِ سَرِيعُ الْحِسَابِ۝  

19. Албатта, Аллоҳнинг ҳузуридаги дин Исломдир. Китоб берилганлар фақат уларга илм келганидан сўнг ўзаро зулму ҳасад қилибгина ихтилоф қилдилар. Ким Аллоҳнинг оятларига куфр келтирса, бас, албатта, Аллоҳ ўта тез ҳисоб қилувчидир. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat