Ассалому алайкум! Азиз устозлар, мен ишхонада аср ва шом намозларимни, имкон бўлмаяптганлиги учун ўз вақтида ўтириб имо-ишора билан ўқиб оламан ва уйга келгандан кейин мазкур намозларимни қазо қилиб тўлалигича қайтадан ўқиб оламан. Шундай қилганим тўғрими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Қазосини қайта ўқишингиз тўғри. Қазо қилишингиз тўғри эмас. Валлоҳу аълам!