Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қазо намозларини қисқартириб ўқиш ҳақида

00:00 / 20.05.2012 | eski savollar | 3093
Ассалому Алейкум ва Раҳматуллоҳи ва Баракатуҳ. Шайх хазратлари, қазо намозларини қисқартириб о'қиш мумкинлиги ҳақидаги фатвони интернетда (www.исламиъадемй.орг) о'қиб қолдим, ва уни то'г'ри эканлигини янада аниқлаштириш мақсадида инглиз тилидантаржима қилдим. Қуйидаги фатво узоқ йиллар давомида намозни қазо қилганлар учун. Илтимос, текшириб беринг шундай қилишлик то'г'ри бо'ладими?1) Рукуда "Субҳана Роббиял Азим" ва саждада "Субҳана Робиял Ало" ни уч марта айтмасдан, бир марта айтинг, аммо ушбу икки тасбеҳни шошилмасдан то'лиқ таллафуз қилинг.2) Фарз намозининг учинчи ва то'ртинчи ракатларида Фотиҳа сурасини айтмасдан, унинг о'рнига уч марта "Субҳан Аллоҳ" ни айтинг ва рукуга кетинг. Эсда тутинг "Субҳан Аллаҳ" ни шошилмасдан уч марта то'лиқ айтинг. Бу фақатгина фарз намозлари учун. Витр вожиб намозининг учинчи ракатида Фотиҳа сурасини зам сура билан то'лиқ айтинг. (Ҳар доим қиладиганимиздек)3) Со'нги қаддада (о'тиришда) Саломдан олдин, Аттаҳийятдан кейин то'лиқ Дуруд ва Дуо айтишнинг о'рнига, "Аллоҳ Ҳумма Солли Ала Сайидина Муҳаммад Wа Алиҳи" деб айтинг ва намозни салом беришлик билан тугатинг. Бунда дуо қилиш шарт эмас. 4) Витр намозида, Дуо-и-Қунутни о'рнига, "Роббиг'фирли" деб бир ёки уч марта айтинг.(Фатво Ризвиа, 3 Қисм, 622 бет)

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Имкони бўлса, тўлиқ ўқигани афзал. Бўлмаса, мазкур йўсинда ўқиса энг савоби оз намозни ўқиган бўлади.

Топ рейтинг www.uz Openstat