Ассаламу алайкум ҳазрат! Сизга бир саволим бор эди. Мен чет эл давлатида ишлайман. Алҳамдуллилаҳ 5 вақт намозни ўз вақтида адо этаман. Иш пайтида ҳам намозни адо этаман. Намозимни иш пайтида адо этишлигим учун менга чегараланган вақт берилган, шу вақт ичида намозимни адо этаман. Лекин мени 8 йиллик қазо намозларим бор. Шу қазо намозларимни ўқишга имкон топа олмаяпман. Бази пайтларда таҳажжуд намозларини ўқиб тураман. Шу ўқиган таҳажуд намозларим қазо намозларини ўрнини ёпиб юборадими? Жавобингиз учун катта раҳмат. Аллоҳ сиздан рози бўлсин!
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Ўшаларни энди қазо нияти билан ўқинг. Ҳозирги ҳолатда давом этиб, имкони топиши билан қазо намозларни ҳам ўқиб бораверсангиз, яхши бўлади.