Ассалому алайкум! Мен хозир 49 ёшдаман, 2 йилдан буён намозни тўла адо этяпман. Мен хар куни бир кунлик қазо намозларимни бомдод намозидан олдин адо қилиб келмоқдаман, хар жума куни масжидда жума намозини адо этмоқдаман, олдинги гунохларим учун хар куни тавба қилиб исиғфор айтиб келмоқдаман. Рамазон ойида масжидимиз имоми айтдики "Ким Рамозон ойида битта яхши амал қилса 70 савоб берилади, битта қазо намози ўқисангизлар 70та қазо намози ўрнига ўтади" деб айтди. Шу тўғрисида маьлумот берсангизлар.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! У ҳадис савобга тегишли намозни ададига эмас. Қолдирилган намоз ва рўзаларни бирма бир қазосини ўқиб чиқиш шарт. Аллоҳ муборак қилсин, охиригача адо қилишни насиб қилсин. Валлоҳу аълам!