- Ва алайкум ассалом!
عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: مَنْ حَمَلَ عَلَيْنَا السِّلَاحَ فَلَيْسَ مِنَّا، وَمَنْ غَشَّنَا فَلَيْسَ مِنَّا. رَوَاهُ الشَّيْخَانِ
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким бизга қарши силоҳ кўтарса, биздан эмасдир. Ким бизга нисбатан алдамчилик қилса, биздан эмасдир», дедилар».
Икки шайх ривоят қилганлар.
Шарҳ: Алдамчилик ҳам мунофиқликнинг кўзга кўринган сифатларидан биридир. Бу ишни қилганлар эса мусулмон умматидан бўлиши мумкин эмас. Аллоҳ таолонинг Ўзи бу ишдан асрасин! ("Ҳадис ва Ҳаёт" китобидан). Валлоҳу аълам!