Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Амал иймон эмас. иймон амал эмас.

00:00 / 30.03.2011 | eski savollar | 4676
Ассалому алайкум мухтарам устоз! Фазилатли шайх хазратлари! Сизга мухим масаладаги саволларни беришга ижозат бергайсиз: Мухтарам устоз! Куйида бериладиган саволларим мухим акидавий масалалар хусусидадир. Хозирда мусулмонни кофир дейиш иллати таркаган бир пайтда, бир-икки оят ва хадисларни ёд олиб, нотугри таъвил килиб, купчиликни кофирга чикараётганлар топилиб туради. Хусусан бизни юртларда хам бундай ихтилофлар гохи-гохида кузгаб туради. Айникса, намоз укимаганни кофирга чикариш масаласи айрим сабабларга кура ахён-ахёнда кулокка чалиниб туради. Узимиз истикомат килаётган кичиккина туманимизда хам айрим илмни даъво килганлар бенамозни «кофир» деб, йигинларда сузлаётганлари ишончли кишилар томонидан айтилмокда. Юкоридагиларни хисобга олиб, амал ва иймон масаласини узимиздаги мавжуд китоблардан урганишга харакат килмокдамиз. Лекин урганган маълумотларимиз оят ва хадислардан далиллар билан мустахкамланиб олиши учун сиз азиз устозга мурожаат килмокдамиз.Имом Аъзам (р.алайх)нинг Абу Мутиъ Балхий килган насихатларида куйидаги мазмундаги матнни учратдик. «Шогирд:… Бир кун бир овкатдан еганимда корним огриб колди. Мен уни истеъмол килганимдан жуда афсусландим ва ўша овкатни бошка хеч емасликка ахд килдим. Аммо кейинрок уни яна шундай овкат келтиришганида сабрим чидамади ва уни едим.Менга куфр хакида батафсил маълумот беринг, устоз. Унинг номи, изохи хакида сўзлаб беринг.Устоз:- Куфрнинг номи ва шархи бор. Унинг шархи; инкор этиш, бўйин товлаш ва ёлгонга чакиришдир. "Куфр" арабча сўздир. Араблар инкорга куфр номини берганлар. Аллох Куръони каримни араб тилида нозил килган. Бир мисол келтираман. Бир одамнинг иккинчи бир одамда дирхамлари бўлса, карзини кайтариш муддати келгач, уни курганида, карзга инкор бўлиб, тўламаса, карз берган киши уни "кофараний" демай, "моталаний", яъни, у карзини берадиган вактини ўтказиб юборди, дейди. Агарда карздор карзини мутлако инкор этиб, уни рад килса, хакдор "моталаний" демай, "кофараний" дейди. Шунга ўхшаш, мўмин одам бирор фарз амални, уни инкор этмаган холда, тарк этса, у гунохкор дейилади. Агарда у фарз амалини мутлако инкор этган холда тарк этса, Аллохнинг фарз амалини тарк этувчи кофир, дейилади.»Имом Аъзам (р.алайх)нинг «Ун икки эътикод рисоласи»да иймон ва амал масаласида куйидагилар айтилган:«Амал иймон эмас, иймон амал эмас. Бунга далил шуки, куп вактларда мумин одамдан амал кутарилади. Бундай пайтда мазкур муминнинг иймони кутарилди деб айтилмайди. Масалан, хайр курган мумина аёлдан Аллох намоз амалини кутаради, яъни сокит килади. Бу вактда биз Аллох аёлдан иймонини кутарди ёки унга иймонни тарк килишни буюрди, дея олмаймиз. Шариат хайз курган аёлга, рузани куйиб тур, унинг казосини кейин тутиб берасан, дейди. Аммо шариат у аёлга, иймонни куйиб тури, уни казосини кейин адо килиб берасан, демайди»Пайгамбар с.а.в нинг бир хадисларида: "Иймон - калбда викор топган ва амал билан тасдик килинган нарсадир" дейилади. Бу ривоятда зохиридан амал иймондан саналмокда.Мухтарам устоз иймон ва амал мавзуси уламолар уртасида ихтилоф ва тортишувларга сабаб булган масалалардан биридир. Бир тоифа уламоларимиз иймонга амални хам кушадилар, лекин Абу Ханифа хазратлари эса иймон бошка, амал алохида бошка, дейдилар. Юкорида амални иймондан саналмаслиги тугрисида аклий далиллар келтирилди. Айтингчи Абу Ханифа хазратларининг бу гапни айтишларига кайси оят ва хадислар сабаб булган. Умуман олганда у зотнинг бундай дейишларига асос булган наклий хужжатларни билсак дегандик. Хурмат ва эхтиром билан талабангиз Умиджон.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Бу саволнинг жавоби “Шарҳу талхийси ақийдати Тоҳовия” китобида келган.Аҳли қиблалардан бирортасини гуноҳ туфайли кофир қилмаймиз. Модомики, ўшани ҳалол ҳисобламаса. Иймон бўлса, гуноҳ уни қилган одамга зарар қилмайди», демаймиз. Шарҳ: Аҳли қибладан мурод, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам келтирган жами нарсаларга иймон келтириб, диннинг асосий нарсаларидан бирортасини инкор қилмаганлардир. Аҳли қибла, деб номланишларининг сабабларидан бири, қибла Байтул Мақдисдан Каъбага айлантирилганида яҳудий ва мунофиқлар қибла ҳақида таъна қила бошладилар. Аллоҳ бу ҳақда: «Одамлардан эси пастлари: «Уларни ўзлари бўлиб турган қиблаларидан нима ўгирди?» (Бақара: 142), дейдилар», оятини нозил қилди. Шундоқ қилиб, Аллоҳ таоло Ўз пайғамбарини ва мўминларни юзланишга амр қилган қиблани инкор қилиш яҳудий ва мунофиқларнинг аломати бўлиб қолди. Шунингдек, ўша қиблага юзланиш мўминларни танитадиган, уларни кофир ва мунофиқлардан ажратадиган аломатлардан бири бўлиб қолди. Муаллифнинг: Аҳли қиблалардан бирортасини гуноҳ туфайли кофир қилмаймиз» дегани, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам келтирган жами нарсаларга иймон келтириб, диннинг асосий нарсаларидан бирор нарсани инкор қилмаган одамни гуноҳи кабира ёки гуноҳ туфайли кофир, деб ҳукм чиқармаймиз, деганидир. Хулоса шулки, мўмин одам гуноҳи кабира қилиши билан кофир бўлиб қолмайди. Магар ўша ишни ҳалол санаса кофир бўлади. Ёки Аллоҳ ҳалол қилган нарсани ҳаром қилса кофир бўлади. Ундоқ кишилардан куфрни мутлақо манфий қилиш - ғулув ва динни осон санашдир. Чунки мўмин-мусулмонман, деб юрганлар ичида яҳудий ва насоролардан ашадийроқ кофирлар бор. Шунингдек, гуноҳи кабира туфайли уларни кофирга чиқариш ҳам тўғри йўлдан чиқишдир. Муаллифнинг: «Иймон бўлса, гуноҳ уни қилган одамга зарар қилмайди», демаймиз»-дегани Муржиа мазҳабидаги ларга раддиядир. Чунки, улар: «Куфр бўлса, тоат наф қилмаганидек, иймон бўлса, гуноҳ зарар қилмайди»-дейдилар. Улар амални иймондан орқага сурадилар. Яъни, уларнинг фикрича, амрларга бўйсиниш ва қайтаришлардан четда бўлиш зарурий эмас». Амрга бўйсинмаслик, қайтарилган нарсадан қайтмаслик гуноҳ, аммо иймони бор одамга зарар қилмайди, дейдилар муржиалар. Муржиа мазҳабидагилар Хавориж мазҳабидагиларнинг зиддидирлар. Чунки, Хаворижлар: «Мусулмонни ҳар бир гуноҳ туфайли кофир бўлишига ҳукм қиламиз», дейдилар. Мўътазилийлар учинчи томонда бўлиб: «Гуноҳи кабира одамни иймондан чиқаради, аммо куфрга киргизмайди», дейдилар. Хулоса шулки, Аҳли сунна ва жамоа бирор кишини гуноҳи кабира қилгани учун кофир қилмайдилар. Муржиалар гуноҳи кабира қилганни кофир қилмайдилар ва иймон бўлса, гуноҳи кабира зарар қилмайди, деб ҳисоблайдилар. Хаворижлар эса, гуноҳи кабира қилганни кофир, дейдилар. Мўътазилийлар гуноҳи кабира қилганни иймондан чиқарадилар ва куфрга киргазмайдилар. Шу жойда, Аҳли сунна ва жамоа ақийдасига кучли ишкал етади. Чунки, шариатда баъзи гуноҳлар куфр саналган, бас, қандоқ қилиб «Аҳли қиблалардан бирортасини гуноҳ туфайли кофир қилмаймиз», дейиш мумкин?! Куфр, деб номланган гуноҳлар қуйидагилар: 1. «Кимки, Аллоҳ нозил қилган нарса ила ҳукм қилмаса, бас, ана ўшалар кофирдирлар». (Моида: 44) 2. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мусулмонни сўкмоқлик фисқдир. У билан уруш қилмоқ куфрдир», деганлар. (Бухорий, Муслим). 3. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мендан сўнг баъзингиз баъзингизнинг бўйнингизни чопиб кофир бўлманг», деганлар. (Бухорий, Муслим). 4 Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мусулмон билан куфрнинг ўртасида, намозни тарк қилиш бордир», деганлар. (Муслим). 5. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким Аллоҳдан ўзга ила қасам ичса, батаҳқиқ кофир бўлибди»-деганлар. (Ҳоким). 6. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Зинокор зино қилаётган вақтида мўмин бўлмайди»-деганлар. Яна бошқа шунга ўхшаш далилар ҳам бор. Лекин ушбу олти далил ила кифояланамиз. Хавориж ва мўътазилийлар, ушбуларни гуноҳи кабира қилган киши ҳақидаги ҳукмларига далил қилиб келтирганлар. Бунга жавоб шулки, Аҳли сунна ва жамоа ҳаммалари гуноҳи кабира қилган мўмин бутунлай миллатдан чиқиб кетадиган кофир бўлмаслигига иттифоқдирлар. Агар у гуноҳи кабира билан диндан бутунлай чиқадиган бўлса, муртад бўлиб уни ўлдириш вожиб бўлар эди. Унинг ҳақида афв қабул қилинмас эди. Қасос ҳам олинмас эди. Зино, ўғрилик, ароқхўрлик ва бировни зинода айблашда ҳадд (шаръий жазо)лар жорий қилинмас эди. Хулоса шулки, агар гуноҳи кабира қилиш куфр бўлганида ҳадд (шаръий жазо)ларни ва қасосни шариатга киритиш беҳуда нарса бўлиб қолар эди. Гуноҳи кабира қилгани туфайли иймондан чиқиш ҳақидаги гап, бузуқлиги ва ботиллиги маълум гапдир. Далил: «Аллоҳ таоло гуноҳи кабира қилган одамни мўминлардан ҳисоблаб: «Эй, иймон келтирганлар, сизларга ўлдирилганларда қасос ёзилди» (Бақара: 187), деб охирида «Бас, кимга ўз биродаридан бир нарса афв қилинса, маъруф билан талаб қилинсин ва унга гўзаллик ила адо этилсин», (Бақара: 178) деган. Бас, Аллоҳ ушбу оятда бировни қасддан ўлдирган одамни иймонлилар жумласидан чиқармади. Балки, уни қасос эгасига биродар, деб атади. Шак-шубҳасиз, бу гап ила диний биродарлик ирода қилингандир. Яна, Аллоҳ таоло: «Агар мўминлардан икки тоифа урушиб кетса, бас уларнинг орасини ислоҳ қилинг», (Ҳужурот: 9) деб, охирида, «Албатта мўминлар биродардир. Бас, икки биродарингиз орасини ислоҳ қилинг», (Ҳужурот: 10) деган. Шунингдек, Қуръон ва Суннат ҳамда ижмоъда келган матнлар зинокор, ўғри ва бошқани зинода айбловчи ўлдирилмаслигига, балки унга ҳадд (шаръий жазо) жорий қилинишига далолатлар келган. Бу эса, уларни муртад эмасликларига далолат қилади. Аллоҳ таоло Қуръонда: «Албатта, яхшиликлар ёмонликларни кетказурлар», (Нисо: 114) деган. Бу эса, мўмин киши ёмонлик қилган чоғида яхшиликлар қилиб, ёмонликларини ўчириши мумкинлигига далолат қилади. Мазкур амалларни куфр, дейишлик, «Албатта иймон сўз ва амалдир. Зиёда ва ноқис бўлур» дейдиганларнинг наздида эътиқодий эмас, амалий куфрдир. Чунки, уларнинг наздида куфрнинг даражалари бор. Бир куфр бошқасидан фарқ қилади. Иймон ҳам шундоқ. «Иймон тасдиқ қилишдир. Амал иймон номига кирмас. Куфр инкор қилишдир. Икковлари зиёда ҳам, нуқсон ҳам бўлмайди», дейдиганлар наздида эса, мазкур амалларни куфр дейишликдан мурод, миллатдан чиқмайдиган мажозий куфрдир. Чунки, ҳақиқий куфр миллатдан чиқаради. Шунингдек, мажозий равишда баъзи ишлар иймон, деб номланган. Аллоҳ таоло Қуръонда «Аллоҳ иймонингизни зое қилувчи бўлмас» (Бақара: 143) деган, яъни, Байтул Мақдисга қараб ўқиган намозингизни, дегани. Шу жойда Аллоҳ таоло иймоннинг соғломлиги намозга боғлиқ бўлгани учун, намозни мажозий равишда иймон, деб атади. Шунингдек, намоз иймоннинг далили бўлгани учун ҳам, уни иймон, деб атади. Гоҳида, мазкур ишларни қилиш улардан ҳаром қилинганларини ҳалол санаш ёки Аллоҳ ҳалол қилганини ҳаром санаш ёки уларни ҳақир санаш билан ҳақиқий куфр бўлиши ҳам мумкин.

Топ рейтинг www.uz Openstat