Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Бировнинг ҳаққидан уриб қолиш

12:14 / 23.02.2020 | Yosin Ortiqov | 1344

Ассалому алайкум! 1995-2000 йилларда қийинчилик пайтлари отам тегирмон юргазиб, тирикчилик ўтказар эди. Шу пайтлари ўзи ҳам, бизни ҳам ҳар бир қоп ун ёки буғдойдан 0,5-1кг. Атрофида хизмат ҳаққидан ташқари эгасининг розилигисиз, яширинча олиб қўйишимизни тайинлар эди ва биз шундай қилар эдик. Бугун тушуниб етдик, бировнинг ҳаққи жуда ёмон. Ҳисоб-китоби оғир. Бу катта гуноҳ бўлган. Ҳозир отамга шуларни қайтариб берайлик деб айтсам, шарманда бўламан деб рози бўлмаслиги мумкин. Ҳақдорларни тахминий миқдорда пул ёки ун билан рози қилиш учун отамнинг розилиги шартми? Ёки буни ҳал этишнинг бошқа яхшироқ йўллари ҳам борми? Яна бир масалаки, айримлари оламдан ўтган, ёки кимлардир ҳақдор сифатида бизнинг эътиборимиздан четда қолиши мумкин. Уларнинг ҳаққини қандай адо этамиз? 


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Отангизнинг розилиги шарт эмас. Ҳаққларини адо қилангиз бўлди. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat