Ассалому алайкум! Азиз устозлар, инсон ҳар бир еган ёки қолдирган луқмасидан сўралиши ҳақида эшитиб мени бу қандай ҳолатда бўлиши ўйлантириб қўйди. Ҳозир исрофдан қочиш жуда қийин бўлиб қолди. Овқатлар қолиб кетиши, айниши ёки бурда нонлар қолиши. Агар биз бу қолган таомларимизни ҳайвонларга берсак ҳам увол қилган қаторида бўламизми? Ёки чиқиндига ташлаб юборсак сўроқ қилинамизми? Раҳмат.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Ҳайвонларга берсангиз увол бўлмайди. Валлоҳу аълам!