Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ёлғон китобидан

22:39 / 18.01.2018 | Shohjahon | 5552

Ассалому алайкум! “Ёлгон” китобида “Ёлғон сўз рўзанинг савобини бутунлай кeткизади дeб ёзилган экан. Аммо фиқҳга кўра рўза қабул бўлиши учун таом ва фаржни тийса шуни ўзи кифоя қилади. Каззоб рўзадор хосларнинг даражасига чиқолмаслигини тушундим, Лeкин фиқҳга кўра бўйнидан рўза соқит бўлади. Каззобнинг рўзаси хосларники каби савоби кўп бўлмаса ҳам озроқ савоб бeрилиши кeрак эмасми? Хос рўза мақоми қандай қилиб авом рўзасига таъсир ўтказиб ҳамма савобни ювиб ташлайди?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Фиқҳ шартлари топилган ёки топилмаганлигига ҳукм чиқаради. Аллоҳнинг наздида мақбул бўлиши ёки савоби оз ёки кўп бўлиши ғайбга тааллуқли бўлиб, Аллоҳ таолонинг ояти ёки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадислари орқали билинади. Худди шу каби қон олувчи ва олдирувчининг рўзаси ҳақида ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Уларнинг  рўзаси очилади” деган бўлсалар фақиҳлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бошқа бир ҳадисларини очилмаслигига далил қилганлар. Биринчи ҳадисни эса рўза рўза бўлсада савоби кам ва мукаммал тарзда адо қилинмаган рўза бўлишига йўйганлар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг назарлари ғайбга ҳам зоҳирга ҳам бўлган. Фақиҳларники эса фақат зоҳирга бўлади. Намознинг сафини текиз, тўғри ва жипс қилиш ҳанафий мазҳабида вожиб амал ҳисобланади. Фарз, суннат деган мазҳаблар ҳам бор. Бир сафда туриб, текиз турганлари вожибга амал қилган ҳисобланадилар. Ўша сафда туриб олдинга ёки орқага чиқиб кетган ёки ёнбошида очиқ жой қолдирган киши эса вожибни тарк қилгани учун макруҳи таҳримийга йўл қўйган бўлади. Фақиҳларнинг наздида унинг намози намоз бўлсада, сафни тўғри тутганларнинг намозидаги савобга нисбатан сафда текис турмаганинг савоби ер билан осмонча фарқ қилади. Шунинг учун рўза тутиб ёлғон гапириб ҳаром ишни қилган одам билан ҳаром ишни қилмаган одамнинг рўзасида ер билан осмонча фарқ бўлиши табиийдир. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat