Ассалому алайкум! Майитни қабрга кимлар қўйиши мумкину кимлар қўйиши мумкин эмас? Шулар ҳақида маълумот берсангиз илтимос.
– Ва алайкум ассалом! Эркак кишини ювишга ҳақлиларнинг тартиби қуйидагича; отаси, бобоси, ўғли, ўғлининг ўғли, ака-укаси, ака-укасининг ўғли, амакиси ва амакисининг ўғли. Диний ҳукмларни яхши биладиганлар маййитни ювишлари афзал кўрилади.
Аёл кишини ювишга ҳақлилар ўзига маҳрамлик алоқаси бор аёллардир. Улар маййитга нисбатан агар бирлари эркак деб тасаввур қилинса, ораларида никоҳ ҳаром бўлишига тўғри келадиган аёллардир. Агар эркак киши аёлларнинг ичида, аёл киши эркакларнинг ичида ўлиб қолса, агар маҳрами бўлмаса номаҳрам бўлса ҳам таяммум қилдиради.
Ғассолда лозим бўлган шартлар.
Мўмин-мусулмон маййитни ювадиган ғассолда қуйидаги шартлар мавжуд бўлиши лозим:
1. Ислом.
2. Ният. Ҳанафийлар ният фарзи кифояни соқит қилиш учун шарт, деганлар.
3. Ақл. Ғассол ишончли, омонатли, қуслнинг ҳукмларини биладиган шахс бўлиши мустаҳабдир. Эркак кишини эркак кишилар қабрга қўядилар. Уларнинг адади чегараланган эмас. Энг ҳақли кишилар унга жаноза намозини ўқиш ҳақига эга бўлган яқинларидир. Аёл кишини маҳрамлари қабрга қўяди. Агар маҳрами бўлмаса, аёл кишилар, улар ҳам бўлмаса дафнга қодир аҳли солиҳ қари кишилар қўяди.