- Ва алайкум ассалом! Аввало исмингизни “Абдулманнон”га ўзгартиринг. Чунки Аллоҳнинг манноф деган сифати йўқ. Маноф номли бут бўлган. Абдуманоф бўлса бутнинг қули маъносида бўлади. Саволингизга келсак, бу мутлақо ёлғон ҳамда инсонни ўз яқини тўғрисида “менинг қариндошим энг ёмон жирканч одам бўлган. У қабрига қўйилганидан кейин танаси чиримайдиган солиҳ инсонлардан эмас. Тезда йиринглаб, чирийдиган бадбахт” деган гумон қилиш бўлади. Сиз кўп Қуръон тиловати ва яхши амаллар қилиб савобини бағишланг. Эҳсон қилишни 40-20 деб кунини белгилаш ош емоқчи бўлганларнинг гапи. Валлоҳу аълам!