Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Марҳумдан қарз

22:37 / 18.01.2023 | ㅤㅤㅤㅤㅤ | 856

Ассалому алайкум! Мен бувум билан яшаб катта бўлганман у киши менга жуда меҳрибон ғамхур эдилар 4 йил аввал вафот эттилар. Бувим уйлангунимга қадар менга пулдан доим ёрдам бериб келганлар. Ҳар доим пул сўраганимда берар эдилар, аммо доим бу қарз болам пулинг кўпайса қайтарасан дер эдилар. Яқинда намозни бошладим домлалар марузаларини эштаяпман қарз ҳақида кўплаб масалалар бор экан. Шунга қўрқиб қолдим. Мен бувимдан қарздорман нечи йиллардан буён олган пулларим бўйнимда қарз бўлиб қолаяпти. Қандай қайтараман энди қиёматда сенга қарз деб берган эдим бер десалар нима аҳволда қоламан? Ёрдам беринг


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Қарз деб берган бўлсалар ҳамма олганларингизни тўплаб меросхўрларига беришингиз, улар эса шариат кўрсатмасига мувофиқ уни ўзаро тақсимлаб олишлари керак. Қарзингиз қиёматга қолиб кетса аҳволингиз жуда ёмон бўлади. Устозимиз раҳимаҳуллоҳнинг “Қарз” китобида қуйидагича келган:

وَلِلنَّسَائِيِّوَالَّذِي نَفْسِي بِيَدِهِ لَوْ أَنَّ رَجُلًا قُتِلَ فِي سَبِيلِ اللهِ ثُمَّ أُحْيِيَ، ثُمَّ قُتِلَ ثُمَّ أُحْيِيَ، ثُمَّ قُتِلَ وَعَلَيْهِ دَيْنٌ مَا دَخَلَ الْجَنَّةَ حَتَّى يُقْضَى عَنْهُ دَيْنُهُ

Насоий қилган ривоятда:
«Менинг жоним қўлида бўлган Зот ила қасамки, агар бир киши Аллоҳнинг йўлида қатл қилинса, сўнг тирилтирилса, яна қатл қилинса ва тирилтирилса, сўнг яна қатл қилинса-ю, унинг зиммасида қарзи бўлса, қарзи адо этилмагунча жаннатга кирмас», дейилган.
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қасам ичиб туриб айтишлари ҳам бу ишнинг қанчалик аҳамиятли эканини кўрсатади.
Аллоҳ таолонинг йўлида шаҳид бўлиш қанчалик улуғ мақом! Шаҳид учун жаннат эшиклари доимо катта очиқ. Лекин қарз иши ниҳоятда оғир. Агар инсон Аллоҳнинг йўлида бир эмас, уч марта шаҳид бўлса ҳам, қарзини адо қилмаган бўлса, жаннатга кира олмайди. Ундай одамнинг жаннатга кириши олган қарзининг узилишига боғлиқ бўлиб қолади. Қарзи узилса, жаннатга киради, бўлмаса йўқ.
Чунки қарз, қайта-қайта таъкидланганидек, банданинг ҳақи, бу ҳақни фақат ўз эгаси кечади. Аллоҳ таоло кечмайди. Қарз олиб, уни узмай юрганлар бу ҳақиқатни яхшилаб англаб олмоқлари лозим.

عَنْ سَمُرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ صَلَّى الْفَجْرَ فَقَالَهَاهُنَا مِنْ بَنِي فُلَانٍ أَحَدٌ؟» ثَلَاثًا، فَقَالَ رَجُلٌأَنَا، قَالَفَقَالَ: «إِنَّ صَاحِبَكُمْ مَحْبُوسٌ عَنِ الْجَنَّةِ بِدَيْنِهِرَوَاهُ أَحْمَدُ

Самура розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Бомдодни ўқиб бўлиб, уч марта: «Бу ерда Бану Фулондан ким бор?» дедилар. Бир киши: «Мен», деди. Соҳибингиз қарзи туфайли жаннатдан тўсилиб турибди», дедилар».
Аҳмад ривоят қилган. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat