Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

ЛГБТни қўллайдиган жамоалар

20:55 / 05.09.2021 | Shahzod Ro'zmetov | 2295

Ассалому алайкум! Устозлар мен футболга қизиқаман жамоалар ЛГБТни қўлламоқда экан. Мен шу жамоанинг футболчисига мухлислик қилсам бўладими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Мусулмон киши умрини бу каби ишларга зое қилиши керак эмас. Фойдали ишлар билан шуғулланинг. ЛГБТ бўлганига ҳам, бошқасига ҳам мухлислик қилманг. Мусулмон ғайридинга мухлис бўлмайди.

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: مِنْ حُسْنِ إِسْلاَمِ الْمَرْءِ تَرْكُهُ مَا لاَ يَعْنِيهِ. رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ فِي الزُّهْدِ وَابْنِ مَاجَهْ.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Киши Исломининг ҳусни – беҳуда нарсаларни тарк қилишидадир», дедилар».
Термизий «Зуҳд»да ва Ибн Можа ривоят қилишган.
Шарҳ: Бу ҳадиси шариф ҳам ўтган ҳадиснинг ровийлари Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинмоқда.
Ушбу ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам киши Исломининг ҳусни-чиройли бўлиши ҳақида сўз юритмоқдалар. Шариатда «фалончининг Исломи ҳуснли-чиройли бўлди» деган ибора, фалончи Исломга ичидан ҳам, ташидан ҳам, ҳақиқий равишда кирди, деган маънони ифода қилади.
Ибн Баттои эса: «Фалончининг Исломи ҳуснли бўлди, дегани: «Эҳсон ҳадиси, яъни, «Аллоҳга худди Уни кўриб турганингдек, агар сен Уни кўрмасанг, У сени кўриб турганидек ибодат қилишинг», деган ҳадис билан шарҳ қилинади, дейди.
Демак, кишининг Исломи ҳуснли бўлар, ёки аксинча ҳам бўлиши мумкин экан. Унинг қандай бўлиши эса, Исломдаги кишининг ўзига боғлиқ. Агар инсон ўзи учун беҳуда бўлган нарсаларни тарк қилса, бу–унинг Исломи ҳуснли бўлганига далил экан. Чунки бу ишни фақат ҳақиқий мусулмон одамгина амалга оширади. Чин мусулмон одам ҳаётнинг ҳар бир лаҳзасига ўта жиддийлик билан қарайди. Қиёматда ана шу ҳар бир лаҳза учун ҳисоб-китоб, савол-жавоб бўлишини зин­ҳор унутмайди. Чин мусулмон одам беҳуда сарфланган вақт, молу дунё, соғлик, куч-қувват, имконият ва бошқа нарсалар учун қиёмат куни жавоб беришини тўла ҳис қилиб яшайди. Шунинг учун у беҳуда нарсага умуман яқинлашмайди. Бу эса, ўз навбатида унинг Исломининг ҳусни бўлади.
Чин мусулмон бўлишни ўйлаган одам беҳуда, фойдасиз ва маъносиз нарсаларга ўзини урмайди. Ундай нарсаларни эса, пасткаш кишилар қиладилар. Мусулмонлик эса, олий шарафдир, юқори мартаба ва юксак мақомдир. Ҳар биримиз Исломимизнинг ҳуснли бўлиши учун уринайлик, беҳуда нарсаларни тарк қилайлик. (“Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat