БИСМИЛЛАХИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ.“Агар билмасангиз, зикр аҳлидан суранг”, деган Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога ҳамду санолар булсин.“Билимсизликнинг шифоси саволдир”, деган Пайғамбаримиз с.а.в га саловоту дурудлар булсин.Ассалому алайкум Устоз .Аллоҳ бизни диёрларга қилаётган хизматиздан рози булиб бунданда илмизни зиёда айласин. Устоз сизни бир оз вақтизни олишга ижозат этинг. Қудуқ ёки качалка билан ҳожатхона орасидаги масофа қанча булиш керак деган саволга “ иложи борича узоқроқ булгани яхши. Уттиз икки зироъ энг озидур “ деган мазмунда жавоб берган экансиз. Уттиз икки зироъ ҳозирги бизни улчовларда қанча булади. Одобсизлик қилган булсам узр. Жавобиз учун раҳмат. Бу дунё ва охиратда яхши ва юксак мақомларда булинг амийн. Абдухалил уғли
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Зироъ деганимизда ўртача одамнинг панжаси учидан тирсагигача бўлган узунлик тушунилади. Бу 61,2 см бўлган.