Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Спорт

08:45 / 04.11.2016 | Otabek shoymardonov | 2626

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, мeн спортчиман шарқ яккакурашлари жанг санъати билан шуғулланаман. Сизга саволим шуки: динда яккакураш жангларига қандай қаралади? Жанг вақти рақиб танасига жароҳат eтиб жонини оғритиши мумкин. Кучли жароҳатлар ҳам бўлиб туради. Бу вахшийлик эмасми? Ахир жон Аллоҳнинг мулки.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Ҳа, шариатда бир инсоннинг жонига, саломатлигига зарар етказиш мумкин эмас. Аммо саломатлик учун, Ватан ҳимоясига тайёр туриш учун шуғулланишнинг ҳеч қандай зарари йўқ. Набий алайҳиссаломдан «Кучли мўмин кучсиз мўминдан яхши» деган мазмунда саҳиҳ ҳадислар ворид бўлган. У зотнинг ўзлари ҳам, саҳоба розияллоҳу анҳумлар ҳам кураш тушишган. Шунингдек, югуриш бўйича пойга ўйнаганлари ҳам машҳур. «Ҳадис ва Ҳаёт» туркумининг 18-жузида бу ҳақда батафсил маълумотлар олишингиз мумкин. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat