Ассалому алайкум! Аввалари эшитардимки ҳаж сафарига бориш учун ҳар бир муслим фарзандларини вояга етказиб тўйларини, уй жойларини қилиб, ҳеч кимдан қарзи қолмай, ортига қарамайдиган бўлиб яъни ўлимни бўйнига олиб кетиши керак деб. Лекин ҳозирги кунда кўпчилик ҳали 30га ҳам кирмай ёш болали бўла туриб ҳаж сафарига жўнашяпти бу мумкинми?
– Ва алайкум ассалом! Сиз аввал нотўғри нарсани эшитган экансиз. Чунки шариатимизда бундай гап йўқ. Валлоҳу аълам!