Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Инсоф

08:05 / 30.10.2016 | Admin3707 | 3104

Ассалому алайкум! Устозлар, кеча машинамда авария бўлдим, яъни келиб мени урди. Лекин мен тушиб “қўрқиб кетмадингизми” деб ҳол аҳвол сўраб машинани четга олдим. Кейин югуриб келиб мендан ҳужжат сўраб ҳамма айбни менга тўнгаб қўйди. “ГАИ чақирайли” десам “нима машинани четга оласан” деб хархаша қилди. Машинасида аёл киши бор экан, кейин менга бўхтонлар ёғдириб, ҳатто “ичгансан” деди. Буни сизларга ёзишимдан мақсад жума марузаларида инсоф ҳақида ҳам бир мавзу қилинса, илтмос. Яхшили қиламан деб айбдор бўлиб қолдим. Мен ҳам тушиб сўксам бўлар эди, лекин мусулмонмизку деб шу ишни қилмадим. Пул ва мол-дунё топилади, лекин бир муслмонни қалбини оғритмаслик керакку.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Инсоннинг қилган ҳеч бир яхшилиги изсиз ва Аллоҳнинг наздида ажр-савобсиз қолмайди. Сиз қилган ишингизга Аллоҳдан савоб умид қилинг. Қолганига кўзингизни юминг. Мазлум ҳолатингизда Аллоҳ уларга тавфқи беришини дуо қилинг. Ажаб эмас дуоингиз ижобат бўлиб, келгусида солиҳ инсонлар сафига қўшилиб қолишса. حَدَّثَنِي شَقِيقٌ، قَالَ عَبْدُ اللهِ: كَأَنِّي أَنْظُرُ إِلَى النَّبِيِّ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم يَحْكِي نَبِيَّا مِنَ الْأَنْبِيَاءِ ضَرَبَهُ قَوْمُهُ فَأَدْمَوْهُ، وَهْوَ يَمْسَحُ الدَّمَ عَنْ وَجْهِهِ، وَيَقُولُ: «اللَّهُمَّ اغْفِرْ لِقَوْمِي فَإِنَّهُمْ لَا يَعْلَمُونَ». طرفه: 6929 - تحفة: 9260 - 214/4 Шақиқ бундай сўзлаб берди: «Абдуллоҳ айтади: «Мен Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг анбиёлардан бири ҳақида: «Қавми уни уриб, қонга белади. У юзидан қонни артар экан: «Аллоҳим! Қавмимни мағфират қилгин, чунки улар билишмайди», дер эди», деб ҳикоя қилаётганларини кўриб тургандекман».    أَنَّ عَائِشَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا زَوْجَ النَّبِيِّ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم حَدَّثَتْهُ، أَنَّهَا قَالَتْ لِلنَّبِيِّ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم: هَلْ أَتَى عَلَيْكَ يَوْمٌ كَانَ أَشَدَّ مِنْ يَوْمِ أُحُدٍ؟ قَالَ: «لَقَدْ لَقِيتُ مِنْ قَوْمِكِ مَا لَقِيتُ، وَكَانَ أَشَدُّ مَا لَقِيتُ مِنْهُمْ يَوْمَ الْعَقَبَةِ، إِذْ عَرَضْتُ نَفْسِي عَلَى ابْنِ عَبْدِ يَالِيلَ بْنِ عَبْدِ كُلَالٍ، فَلَمْ يُجِبْنِي إِلَى مَا أَرَدْتُ، فَانْطَلَقْتُ وَأَنَا مَهْمُومٌ عَلَى وَجْهِي، فَلَمْ أَسْتَفِقْ إِلَّا وَأَنَا بِقَرْنِ الثَّعَالِبِ، فَرَفَعْتُ رَأْسِي فَإِذَا أَنَا بِسَحَابَةٍ قَدْ أَظَلَّتْنِي، فَنَظَرْتُ فَإِذَا فِيهَا جِبْرِيلُ فَنَادَانِي فَقَالَ: إِنَّ اللهَ قَدْ سَمِعَ قَوْلَ قَوْمِكَ لَكَ، وَمَا رَدُّوا عَلَيْكَ، وَقَدْ بَعَثَ إِلَيْكَ مَلَكَ الْجِبَالِ لِتَأْمُرَهُ بِمَا شِئْتَ فِيهِمْ، فَنَادَانِي مَلَكُ الْجِبَالِ، فَسَلَّمَ عَلَيَّ ثُمَّ قَالَ: يَا مُحَمَّدُ، فَقَالَ ذَلِكَ فِيمَا شِئْتَ، إِنْ شِئْتَ أَنْ أُطْبِقَ عَلَيْهِمِ الْأَخْشَبَيْنِ، فَقَالَ النَّبِيُّ  صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم: بَلْ أَرْجُو أَنْ يُخْرِجَ اللهُ مِنْ أَصْلَابِهِمْ مَنْ يَعْبُدُ اللهَ وَحْدَهُ لَا يُشْرِكُ بِهِ شَيْئًا». طرفه: 7389 - تحفة: 16700 - 140/4 Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг жуфти ҳалоллари Оиша розияллоҳу анҳо бундай сўзлаб берди: «Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга: «Бошингизга Уҳуд кунидан ҳам оғирроқ кун келганми?» дедим. У зот шундай дедилар: «Дарҳақиқат, менга қавмингдан етадигани етди. Улардан менга етган нарсаларнинг энг қаттиғи Ақоба куни бўлган. Ўшанда Ибн Абдуялил ибн Абдукулолга мени (ҳимоясига) олишни таклиф этган эдим. Бироқ у мен истаган нарсани қабул қилмади. Мен ташвишли ҳолда бошим оққан томонга қараб юриб кетдим. Қарнус-саъолибга* келгандагина ўзимга келиб, бошимни кўтардим. Қарасам, бир булут менга соя солиб турибди. Назар солсам, унда Жаброил бор экан. У менга нидо қилиб: «Батаҳқиқ, Аллоҳ қавмингнинг сенга айтган гапини, сенга нима жавоб қайтарганини эшитди. У Зот улар ҳақида истаган нарсангни буюришинг учун ҳузурингга тоғ фариштасини юборди», деди. Шунда тоғ фариштаси менга нидо қилиб, салом берди. Сўнгра: «Эй Муҳаммад! Нимани истасанг, шу. Агар уларнинг устига «Икки Ахшаб»ни* тўнтариб ташлашимни истасанг (шундай қиламан)», деди. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Йўқ! Аллоҳ уларнинг пуштикамаридан ёлғиз Аллоҳга ибодат қиладиган, У Зотга ҳеч нарсани шерик қилмайдиган кишиларни чиқаришини умид қиламан», дебдилар». * Қарнус-саъолиб – Макка-Тоиф йўлидаги Маккага яқин жой. * Икки Ахшаб – Маккаи Мукаррамадаги икки катта тоғ. Улардан бирининг номи Абу Қубайс бўлиб, Каъбанинг шарқ томонида, иккинчиси – Қуъайқоъ тоғи эса унинг ғарбида жойлашган. Уларнинг баландлиги 420 ва 230 метрни ташкил қилади. (“Олтин силсила” китобидан Саҳиҳул Бухорий). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat