Ассалом алайкум. Намоз ўқиётганимга 6 ой бўлмоқда. Лекин бир нарсага жуда уялиб кетаман. Отам намоз ўқимайдилар. Мен уларга ҳеч нима деёлмаяпман. Ахир улардан ўрнак оламану. Шунинг учун нима қилсам бўлади?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Сиз ота-онангизга ҳеч нарса деманг. Чиройли хулқда бўлинг, намозга мустаҳкам бўлинг ва дуо қилинг. Валлоҳу аълам!