- Ва алайкум ассалом!
عَنْ أَبِي أُمَامَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: دَعَا رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ بِدُعَاءٍ كَثِيرٍ لَمْ نَحْفَظْهُ، قُلْنَا: يَا رَسُولَ اللهِ، دَعَوْتَ بِدُعَاءٍ كَثِيرٍ لَمْ نَحْفَظْ مِنْهُ شَيْئًا، فَقَالَ: أَلَا أَدُلُّكُمْ عَلَى مَا يَجْمَعُ ذَلِكَ كُلَّهُ؟ تَقُولُ: اللَّهُمَّ إِنَّا نَسْأَلُكَ مِنْ خَيْرِ مَا سَأَلَكَ مِنْهُ نَبِيُّكَ مُحَمَّدٌ، وَنَعُوذُ بِكَ مِنْ شَرِّ مَا اسْتَعَاذَ مِنْهُ نَبِيُّكَ مُحَمَّدٌ، وَأَنْتَ الْمُسْتَعَانُ وَعَلَيْكَ الْبَلَاغُ، وَلَا حَوْلَ وَلَا قُوَّةَ إِلَّا بِاللهِ
Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кўп дуо қилдилар. Биз уни ёд олмадик. Сўнгра:
«Эй Аллоҳнинг Расули! Кўп дуо қилдингиз. Биз ундан ҳеч нарсани ёд олмадик», дедик.
Шунда у зот:
«Сизларни ўшанинг ҳаммасини жам қиладиган нарсага далолат қилайми? «Аллоҳим! Албатта, биз Сендан Набийинг Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам сўраган хайрли нарсаларни сўраймиз. Сендан Набийинг Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам паноҳ сўраган ёмон нарсалардан паноҳ сўраймиз. Сен ёрдам сўралган Зотсан. Етиб бориш сенгадир. Аллоҳда бошқада куч ҳам, қувват ҳам йўқ», денглар», дедилар».
Шарҳ: Демак, Аллоҳ таолога «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сўраган нарсани сўрайман, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам паноҳ сўраган нарсадан паноҳ сўрайман», деб қилинган дуо жуда кўп нарсани қамраб олар экан.
Уламолар «Ушбу дуо каби жамловчи ва фойдали нарса йўқ», деганлар. Чунки Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бу дуоларида дунё ва охиратнинг яхшиликларидан бирор нарсани қолдирмай сўрадилар ҳамда дунё ва охиратнинг ёмонлигидан бирортасини қўймай паноҳ сўрадилар. ("Ҳадис ва Ҳаёт" китобидан). Валлоҳу аълам!