Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Беъмор бўлганлик айбми?

19:09 / 19.02.2019 | Хасан | 1941
Ассалому алайкум! Ёшим 24да. Уч йил олдин сил (туберкуллез) касали билан касал бўлганман. Аллоҳга шукур, бу менга анча илм берди, ҳидоятга бошлади. Ҳозирда бу дарддан халос бўлганимга 2 йил бўлади. Шифокорлар соғлигимни айтишган. 6 ойдан сўнг, худо хоҳласа, сил касаллик диспансери рўйхатидан умуман чиқиб кетаман. Уйланмоқчиман. Шу касаллик билан оғриганимни эшитган баъзи одамлар ўзларини олиб кочишди, алоқани узиб қўйганлар ҳам бўлди. Халқда аксарият инсонлар "тузалмас касал" деган нотўғри фикрга боришини кўрдим ва уларга тушунтириш бефойда эканлигини билдим. Шунинг учун бирор қизга совчи жўнатаётганимда унинг ота-онасига бу нарсани айтмасам мубоҳми? (Ахир тузалганманку) ёки "Молингни айбини айтиб сотсанг, ҳалол бўларкан" деган мақолга қараб иш тутайми? Жавоб учун раҳмат. Аллоҳ сизлардан рози бўлсин!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Айтинг. Учрашувга чиққанда қизнинг ўзига айтинг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat