Ассалому алайкум! Ақийда илмини умуман билмайдиган одамнинг ҳукми қандай бўлади? У нимага эътиқод қилишни ҳам билмайдиган даражада бўлса ва фақат иймон калимасини келтирган бўлса унинг намозлари мукаммал ҳисобланадими ёки ақийда илмини ўрганиши керакми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Ҳеч нимани билмайдиган инсон намозни ўқийверади. Аста-секинлик билан роббисини таниб бораверади. Ўрганишдан тўхтамаслиги шарт. Валлоҳу аълам!