Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Тақдирдан норози бўлишлик

00:00 / 31.03.2007 | eski savollar | 6609

Ассалому алайкум ҳурматли Шайх ҳазратлари! Сизга бермоқчи бўлган саволим шундан иборатки, айрим инсонлар бошларига бир кулфат тушганида дарҳол тақдирдан норози бўла бошлашади. Мана шу нарса тўғрими? Умуман бу ҳолатга муносабатингизни билмоқчи эдим.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

– Ва алайкум ассалом! 

ҚАДАРГА ИЙМОН (ТАҚДИР МАСАЛАСИ) 

Аслида, қадар - Аллоҳ таолонинг махлуқотлардаги сирридир. У нарсадан муқарраб фаришта ҳам, юборилган набий ҳам хабардор эмас. У нарсада чуқур кетиш, назар солиш хорлик сабабчисидир, маҳрумлик нарвонидир ва туғён даражасидир. У нарсага назар солишдан, фикр қилишдан ва васвасадан ҳазир бўлинг, яна ҳазир бўлинг! Чунки, Аллоҳ таоло қадар илмини ¤з бандаларидан ўраб қўйгандир. Аллоҳ таоло ¤з китобида: «У зот қилганидан сўралмас, улар сўралурлар» (Анбиё: 23) , дегандир. Бас, ким «Нима учун бундоқ қилди?»-деб сўраса, Қуръоннинг ҳукмини рад қилган бўлур. Ким Қуръоннинг ҳукмини рад қилса, кофирлардан бўлур. Шарҳ: Қадар-яхшилик ва ёмонликни, мусибат ва раҳматни, хурсандчилик ва хафаликни, ўлим ва ҳаётни, куфр ва иймонни, бойлик ва камбағалликни, ҳидоят ва залолатни ҳамда бошқа ҳамма нарсаларни Аллоҳ тамонидан тайин қилишдир. Яъни, халойиқнинг тақдирларини Аллоҳ тамонидан белгиланишидир. Бу тақдирнинг ҳикматини Аллоҳдан бошқа ҳеч ким билмайди. Қадарга иймон келтириш-инсонга келадиган ҳар бир нарса, борлиқдаги ҳар бир нарса ёки охиратда бўладиган ҳар бир нарса Аллоҳнинг тақдири, илми, иродаси ва белгилаши билан бўлишига иймон келтиришдан иборатдир. «Тақдир - Аллоҳ таолонинг махлуқотларидаги сирри» бўлишининг маъноси; У зотнинг ¤зигина вужудга келтирган, йўқ қилган, камбағал ёки бой қилган, ўлдирган ва тирилтирган, залолатга ёки ҳидоятга кетказган бўлишидир. Ҳазрати Али розияллоҳу анҳу: «Қадар Аллоҳнинг сирридир. Уни кашф қилмаймиз»-деганлар. Яъни, Аллоҳ таолони ¤з халойиқидаги қадарнинг ҳикмати сирдир. Уни фақат Аллоҳ билади, дегани. У сирдан муқарраб фариштани ҳам, юборилган набийни ҳам хабардор қилмаган. Бу масалада чуқур кетиш, назар ва баҳс қилиш хорликка сабаб бўлади. Аллоҳ таолонинг раҳматидан маҳрум бўлишга сабаб бўлади. Туғёнга, ҳаддан ошишга даража-йўл бўлади. Ҳар бир мўмин учун бу масалада тадаббур ва тафаккур қаршисида ҳазир бўлиши, қўрқиши лозим бўлади. Шунингдек, ҳар бир мўминга бу масалада қалбига тушган васвасани даф қилиш лозим бўлади. Аллоҳ таоло халойиқдан қадарнинг ҳикматини махфий тутгандир. «У зот қилганидан сўралмас, улар сўралурлар»(Анбиё, 23) ояти ила, уларни уни фаҳмлашни ирода қилишдан қайтаргандир. Яъни, Аллоҳ таолонинг, бандалардан улар қилган ишлар ҳақида, сўрашга ҳаққи бордир. Аммо, бандаларнинг, Аллоҳ таоло қилган ишлар ҳақида, У зотдан сўрашга ҳақлари йўқдир. Кимки, Аллоҳ бу ишни нима учун қилди»-деб сўраса, Қуръон ҳукмини инкор қилган бўлади. Қуръон ҳукмини инкор қилган одам эса, кофирлардан бўлади. Аҳли суннат ва жамоатнинг ақийдаси, ҳар бир нарса Аллоҳнинг қазою қадари билан бўлишидир. Аллоҳ бандалар амалларни халқ қилишидир. Муаллифнинг: «У нарсада чуқур кетиш, назар солиш хорлик сабабчисидир, маҳрумлик нарвонидир ва туғён даражасидир», деган жумласини ўрганайлик. «Чуқур кетиш», бир нарсани талаб қилишда муболағадир. Демак, қадарни талаб қилишда, унинг ҳақида турли гапларга шунғишда муболағга кетиш, хорликнинг сабачисидир. Яъни, Аллоҳнинг нусратисиз ва муваффақ қилишисиз қолишдир.Муаллифнинг: «У нарсага назар солишдан, фикр қилишдан ва васвасадан ҳазир бўлинг, яна ҳазир бўлинг!» деганлари ҳақида. Имом Муслим Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан қилган ривоятда қуйидагилар айтилади: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобаларидан баъзилари У зот алайҳиссаломнинг ҳузурларига келиб, эй, Аллоҳнинг Расули, кўнглимизга айтишдан қўрқадиган нарсалар келади, дедилар. У зот, ҳақиқатда, шундай нарсани сезяпсизларми?-дедилар. Улар, Ҳа,-дейишди. Шунда У зот: «Очиқ иймондир»-дедилар.Имом Муслим Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда эса:«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан васваса ҳақида сўралди. Бас У зот алайҳиссалом: «Ул иймоннинг ўзгинасидир», дедилар. Демак, шайтон васвасасини дафъ этишга уриниш ва уни катта иш санаш очиқ иймондир ва иймоннинг ўзгинасидир. Ушбу - саҳоба розияллоҳу анҳумлар ва тобеъинларнинг тутган йўлларидир.Муаллифнинг: « Бас, ким «Нима учун бундоқ қилди?»-деб сўраса, Қуръоннинг ҳукмини рад қилган бўлур. Ким Қуръоннинг ҳукмини рад қилса, кофирлардан бўлур», денгани тўғрисида:Билингки, бандаликнинг ва Аллоҳга, Унинг китобларига ва пайғамбарларига иймон келтиришнинг асоси таслим бўлишдир ва буйруқлар, қайтаришлар ва шариат ҳукмлари ҳикмати тафсилотлари ҳақида сўрамасликдадир. Шунинг учун ҳам, Аллоҳ таоло ҳеч бир пайғамбарнинг уммати Унга иймон келтиргандан кейин, ўша пайғамбарнинг шариати ҳикматлари ҳақида савол берганини айтмаган. Агар шундоқ қилганларида, пайғамбарларига иймон келтирмаган бўлур эдилар. Далил: 1-«Албатта, Биз ҳар бир нарсани ўлчов ила яратдик». (Бақара: 49)
2-«Батаҳқиқ, Аллоҳ ҳар бир нарса учун қадар қилиб қўйди». (Фурқон:
2) 3-«Ўша Азизу Алийм зотнинг тақдиридир». (Фуссилат, 12)
4-«Агар хоҳласак, ҳар бир жонга ҳидоятини берар эдик. Лекин мендан, «Албатта жаҳаннамни жинлардан ва одамлардан жамлаб тўлғизурман» - деган сўз ҳақ бўлди». (Сажда: 13)
5-«Агар Роббинг хоҳлаганида, ер юзидаги кимсалар ҳаммалари жам бўлиб иймон келтирар эдилар». (Юнус: 99)
6-«Сизлар Аллоҳ, Роббул оламийн хоҳлаган нарсадан бошқа нарсани хоҳламайсизлар». (Таквир: 29)
7-«Аллоҳ хоҳлаган кишини залолатга кетказар ва хоҳлаган кишини тўғри йўлда қилур». (Анъом: 39)
8-«Аллоҳ ҳидоят қилишни хоҳлаган кишининг кўксини Ислом учун кенг қилур ва залолатга кетказишни хоҳлаган кишининг кўксини худди осмонга чиқаётгандек тор қилиб қўяр». (Анъом: 125)
Ушбу - Аллоҳ таолонинг дўстларидан қалби мунаввар бўлган кимсалар муҳтож бўладиган нарсалар жумласидир. Бу-илмда мустаҳкам бўлганлар даражасидир. Чунки, илм иккидир. Бири халойиқдаги мавжуд илм. Иккинчиси, халойиқда йўқ илм. Бас, мавжуд илмни инкор қилиш - куфрдир. Йўқ илмни даъво қилиш ҳам -куфрдир. Иймон фақатгина мавжуд илмни қабул қилиш ва йўқ илм талабини тарк қилиш билан собит бўлади. Шарҳ: «Ушбу»-шариатда, эътиқодда ва амал қилиши вожиб бўлган мазкур нарсаларга ишорадир. Муаллифнинг «Бу-илмда мустаҳкам бўлганлар даражасидир»-дегани, Расул соллаллоҳу алайҳи васаллам келтирган нарсаларни умумий ва тафсилий, мусбат ва манфий равишда билишдир. «Йўқ илм»дан мурод, Аллоҳ таоло ¤з бандаларидан махфий тутган, унинг талаб ва ҳосил қилишдан қайтарган қадар илмдир. «Мавжуд илм»дан мурод, шариатнинг асли ва фаръига тегишли илмдир. Бас, кимки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам келтирган нарсалардан бирор нарсани инкор қилса, кофирлардан бўлади. Кимки, ғайб илмини даъво қилса кофирлардан бўлади. Далил:
1-«У зот ғайбни билгувчидир. Бас, Ўз ғайбига бировни зоҳир қилмас. Магар У рози бўлган Расулни». (Жин: 26)
2-«Албатта, Соат (қиёмат) илми Аллоҳ ҳузуридадир. У зот ёмғирни нозил қилур. Раҳмлардаги нарсани билур. Ҳеч бир жон эртага нима касб қилишини билмас. Ҳеч бир жон қаерда ўлишини билмас. Албатта, Аллоҳ ўта билувчи, ўта хабардордир». (Луқмон, 34)
Бизнинг Аллоҳ таолонинг тақдирини ва махлуқотларидаги ҳикматини билмаслигимиз, ўша ишда тақдир ва ҳикмат йўқдир, дегани эмас. Бизнинг кўзмизга фақат зарарли бўлиб кўринган илон, чаён, сичқон, ҳашорат ва бошқа озор берувчи нарсаларда Аллоҳнинг махфий ҳикмати борлигини билмайсанми? Ушбу махфийлик, ўша нарсаларнинг ёки уларни халқ қилиш ҳикматининг йўқлиги эмаску!

Топ рейтинг www.uz Openstat