- Ва алайкум ассалом! Ҳа. Чунки бунда фарз бўлган такбирни айтиш тарк қилинган бўлади. У такбир адо бўлиши учун энг ками ўзи эшитадиган даражада овоз чиқиши шарт. Дилидан ўтказиши кифоя қилмайди. Жаноза намозида эса тўрттала такбирни ҳам ўзи эшитадиган қилиб айтиши шарт. Валлоҳу аълам!